Энергетика вазирлиги Бойсундаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» кони ҳудудида объектни консервациялаш доирасида «газни зарарсизлантириш мақсадида хавфсиз ёқиш» ишлари олиб борилаётганини маълум қилди. Ижтимоий тармоқларда бир нечта оловли майдонлар акс этган видео пайдо бўлди.
Бош вазир Абдулла Арипов Сурхондарёнинг Бойсун туманига техноген фалокатдан сўнг икки марта борди, дейди унинг матбуот хизмати. Ҳукумат раҳбари маҳаллий аҳоли билан эвакуация масаласини муҳокама қилган.
М-25 конидаги авариядан икки ой ўтиб ҳам аҳоли мавҳумлик ва миш-мишлар ичида яшашда давом этяпти. Касалхоналарга ҳамон заҳарланиш аломатлари билан беморлар олиб келинмоқда. Бу заҳарланишларнинг узоқ истиқболда организмга қандай таъсири қилиши номаълум. «Газета.uz»нинг Бойсундан янги репортажи.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Бойсундаги кон авариясининг бугунги ҳолати ҳақида гапираркан, у ерда мутахассислар ишлаётгани ва ҳолат ҳали бартараф қилинмаганини маълум қилди. Унинг айтишича, ҳозирги сценарий иш бермаса, яна бошқаларига ўтилади ва бу 2−3 ой вақт олиши мумкин.
Бойсундаги М-25 газ конида 17 сентябрда такрорий авария оқибатлари 1 сентябрдаги биринчи фалокатдан оғирроқ бўлди — қурбонлар ва жароҳатланганлар бор. Омон қолган аҳолига ҳам осон бўлмаяпти. «Газета.uz» вазият юзасидан ишончли ахборот, ёрдам ва компенсация кутаётган бойсунликлар билан суҳбатлашди.
Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги М-25 конида водород сульфид юқори бўлган газ чиқиши бошланган эди. «Газета.uz» таҳририятига бўлган кўплаб мурожаатлардан сўнг сайт жамоаси газ сизиб чиққандан кейин ҳақиқий ҳолат қандайлигини ўрганиш мақсадида Бойсунда бўлиб қайтди. Видеорепортаж.
Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конида содир бўлган янги авария оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Бу маълумотни президенти матбуот котиби Шерзод Асадов «Газета.uz»га тасдиқлади. Унинг маълум қилишича, президент реал вақт режимида вазият ҳақида маълумот олиб турибди.
ФВВ вакили Самандар Ҳикматуллаев Бойсундаги водород сульфид чиққан «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конини жиловлаш ишлари яқин кунларда амалга оширилишини билдирди. У газдан оммавий заҳарланиш ҳолатлари йўқлиги, аммо одамлар орасида енгил заҳарланиш ҳолатлари учраётганини тан олди.
Сурхондарёнинг Бойсунидаги газ конида водород сульфид сизиб чиқишда давом этмоқда. Аҳолининг «Газета.uz»га маълум қилишича, яқин атрофдаги ҳудудлар газ ҳиди билан қопланган, шу боис кўпчилик вақтинча бошқа шаҳарларга кетган, эвакуация қилинган аҳоли эса мактаб ва бошқа муассасаларда бўлиб турибди.
Президент топшириғига биноан Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» (М-25) конига бош вазир ўринбосари Ачилбой Раматов, энергетика, фавқулодда вазиятлар вазирлари ва бошқалар ташриф буюрди. «Газета.uz» икки ходим шифохонага ётқизилгани ҳақида маълумот олди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг