1−2 июнь кунлари Зомин миллий табиат боғида Zaamin Ultra 2024 халқаро ультрамарафони бўлиб ўтади. Югуриш масофалари 2, 10, 21 ва 50 километрни ташкил қилади.
21 апрель куни VI BYD Тошкент халқаро югуриш марафони ғолиблари аниқланди ва тақдирланди. Соврин фонди 720 млн сўмни ташкил қилди.
Тошкент шаҳрида 21 апрель куни иккита марафон ўтказилиши муносабати билан бир қатор кўчаларда транспортлар ҳаракати чекланади.
15 апрелга қадар VI Тошкент халқаро BYD марафонида иштирок этишни истаганлар ҳали ҳам рўйхатдан ўтишлари мумкин. Асосий тадбир 21 апрель куни бўлиб ўтади.
5 апрелгача BYD Тoшкент халқаро марафонига рўйхатдан ўтиш мумкин. Тадбир дастури 42 км марафон, 21 км ярим марафон, шунингдек, 3 ва 10 км масофаларни ўз ичига олади.
Тошкент шаҳрида ўтказиладиган V International Tashkent Marathon оммавий югуриш мусобақаси сабаб қатор кўчалар 11−12 март кунлари вақтинча ёпилади.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ўзбекистон бўйлаб «Хавфсиз ҳаёт учун» вело ва пиёда юриш марафонини ўтказди. Иштирокчилар «Хавфсиз йўллар тарафдоримиз», «Умр тезликдан муҳим», «Йўлларда болаларни асранг», «Стоп безорилик», «Коррупцияга қаршимиз» каби плакатларни кўтариб чиқди.
12 март куни «V International Tashkent Marathon» ва Ўзбекистоннинг 14 та шаҳрида бир вақтда Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади. Профессионал ва ҳаваскор спортчилар 5 мартгача 42 км, 21 км, 10 км, 3 км масофа учун рўйхатдан ўтиши мумкин. Бу йил илк бор «Kids Run» пойгаси ҳам бўлиб ўтади.
Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан 13 ноябрда мамлакатнинг 15 та шаҳри ва пойтахтнинг уч нуқтасида оммавий югуриш мусобақалари бўлиб ўтади. Бунинг учун ҳомийлар ва давлат бюджети ҳисобидан 3 млрд сўмдан кўпроқ маблағ ажратилди.
Якшанба куни «Business Run» марафони ўтказилиши сабаб Ислом Каримов, Афросиёб ҳамда Шароф Рашидов кўчалари соат 06:00 дан соат 11:00 гача ёпилади.
28−29 май кунлари Зомин миллий боғида иккинчи Zaamin Ultra марафони — спорт, мусиқа ва санъат фестивали бўлиб ўтди. Чодирларда ўтган ёмғирли тун, оилавий ва жамоавий югурганлар, ногиронлиги бор марафончилар, совуқ ҳаво ва туманга қарамасдан мураккаб масофани босиб ўтган югурувчилар — Zaamin Ultra «Газета.uz» мухбири фотоҳикоясида.
29 май куни ИИО ходимлари ўртасида марафон ўтказилиши муносабати билан Тошкентдаги бир қатор кўчалар 07:00 дан 11:00 гача автотранспортлар ҳаракати учун ёпилади.
Ўзбекистонда сўнгги йилларда марафон югуриш оммалашиб бормоқда. Югуриш билан олдин шуғулланмаганлар бирданига узоқ масофани забт этолмасликлари мумкин. Марафонга тайёрланишни нимадан бошлаш керак? Қулай спорт кийимлари қандай бўлади? Узоқ масофага югурганда овқатланиш ва сув ичишда нималарга эътибор қаратиш лозим? Марафоннинг инсон организми учун қандай фойдали томонлари бор? Тавсиялар.
18−19 сентябрь кунлари Бўстонлиқ туманида ўтказиладиган «SKY CAMP» марафони сабабли Чорвоққа олиб борувчи йўл вақтинча ёпилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг