Президент ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади. «Бизнинг иккита ўқ томиримиз, таянч устунимиз бор: иқтисодиёт ва маънавият. Маънавий буюк халқ — иқтисодий томондан ҳам буюк бўлади», — деди у. Мирзиёев сўз эркинлигини таъминлаш борасидаги ишлар давом этишини ҳам айтди.
Маънавият маркази теле- ва радиоканаллар, ижтимоий тармоқлар учун тайёрланаётган медиамаҳсулотлар «маънавият экспертизаси»дан ўтказилишини эълон қилди. Комил Жалиловнинг фикрича, бу — цензура. «Улар «цензура ўрнатмаймиз» деяпти, лекин цензура ўрнатишини тан оляпти», — деб ёзади у ўз мақоласида.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков тармоқларда номақбул ҳаракатлар қилаётган санъат вакилларига чора кўриш ҳақидаги саволга жавоб берди. У «вазирлик боғча опа эмаслиги, назорат қилиш демократик нормага тушмаслиги»ни айтди. «Уларга чора кўрсак, либерал тараф мутлақ норози бўлади», — деди у.
Тармоқларда Менинг маънавий ҳамроҳим номли мактаб дарслиги яратилаётгани, у 1-синфдан 11-синфгача ўтилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бу китобнинг қўлланма экани, ўқув режага киритилиши режалаштирилмаганини билдирди.
Aqlvoy болалар телеканалида эфирга узатилган мультфильмларда итальян рассоми Сандро Боттичеллининг «Венеранинг туғилиши» картинаси ва малика Жинан ҳамда Оловудииннинг ўпишиш саҳналари ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг норозилигига сабаб бўлди. Канал ушбу ҳолатлар бўйича изоҳ берди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази қошида Ижтимоий ва маънавий тадқиқотлар институти ташкил этилди. Унинг вазифалари самарали тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ва интернетдан фойдаланиш маданиятини оширишдан иборат.
Президент «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорни имзолади. Барча шаҳар ва туманларда «Маънавият ва маърифат маскани» яратилади, университетларда «Маънавиятшунослик», «Касбий маънавият» фанлари жорий этилади.
Қарши шаҳрида муқаддам судланган ўғил ўзаро келишмовчилик туфайли кўзи ожиз ва юра олмайдиган кекса отаси ва ўзининг устига бензин сепиб, ёқиб юборди. Ҳар иккиси ҳам оғир куйишдан вафот этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг