Норасмий саммитда МДҲ давлатлари раҳбарлари янги йўналишлар — муҳандислик мактаблари ташкил этиш, интернет технологиялари, катта маълумотлар, креатив иқтисодиёт, яшил энергетика, тинч атом, шунингдек, умумий таҳдид ва хатарларга қарши курашдаги ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилди.
Шавкат Мирзиёев 25−26 декабрь кунлари МДҲ ва ЕОИИ саммитларида иштирок этиш учун Санкт-Петербург шаҳрида бўлади. Йиғилишларда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинади ва келгуси йилги устувор йўналишлар юзасидан фикр алмашилади.
Абдулла Арипов МДҲ давлатларини эркин савдо зонасини янада самаралироқ қилишга, айрим хомашё ва озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан тариф ва нотариф чораларини бекор қилишга чақирди. Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш ҳақида гапирар экан, у уруш даври фожиаларини такрорламаслик муҳимлигини таъкидлади.
МДҲнинг Ўзбекистондаги депутатлик сайловини кузатиш миссияси раҳбари Сергей Лебедев сайловлар очиқ, рақобат ва адолатли ўтганини айтди. Унинг таъкидлашича, сайловчилар сиёсий етуклик кўрсатиб, номзодларнинг ваъдаларини бажара олиш-олмаслигини тўғри баҳолай бошлаган.
Москвада бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарлари йиғилишида махсус хизматларнинг тизимли ҳамкорлигини йўлга қўйиш, киберхавфсизликни таъминлаш чораларини кўриш лозимлиги таъкидланди. Ўзбекистон президенти Самарқандда сунъий интеллектни ривожлантириш масалаларига оид конференция ўтказишни таклиф қилди.
Ўзбекистон президенти 7−8 октябрь кунлари амалий ташриф билан Москвага боради. 8 октябрь куни у ерда МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтади.
Ўзбекистонда илк бор «Шарқ-Аксилтеррор» қўшма антитеррор машғулотлари ўтказилди. Иштирокчилар гаровга олинганларни озод қилиш ва муҳим инфратузилма объектларида шартли террорчиларни зарарсизлантириш сценарийларини ишлаб чиқди, бунда авиация ва учувчисиз аппаратлардан фойдаланилди.
Тошкентда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг 10-халқаро конференцияси ҳамда МДҲнинг терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича 2-конференцияси бўлиб ўтади. Тадбирлар доирасида МДҲ давлатларининг «Шарқ-Aксилтеррор-2024» қўшма машғулотлари ўтказилади.
Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди. Давлат раҳбари МДҲ мамлакатлари раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этади.
Келаси йил охиригача Молдова МДҲдан чиқиш жараёнини якунлашни режалаштирмоқда. Мамлакат аллақачон ташкилот доирасидаги ўнлаб келишувларни денонсация қилган. Кишинёв Европа Иттифоқига киришга ҳозирлик кўрмоқда.
Бош вазир Абдулла Арипов МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида ҳамдўстлик мамлакатлари энергетика тизимларининг яхлит ишлаши учун шарт-шароит яратиш, шунингдек, МДҲнинг ягона электрон тижорат платформасини яратишни таклиф этди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 25−26 октябрь кунлари Бишкекда бўлиб ўтадиган ШҲТ, МДҲ ва ЕОИИ ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишларида иштирок этади.
МДҲ давлатлари раҳбарлари саммитида Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни МДҲ Фахрий нишони билан тақдирлади. Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевнинг дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини эътироф этди.
Жума куни Ўзбекистон президенти МДҲ саммитида иштирок этиш учун Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрига етиб борди. Саммит доирасида Шавкат Мирзиёев Беларусь раҳбари Александр Лукашенко билан музокара ўтказди. Улар савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтиришни муҳокама қилди.
Қирғизистонда МДҲ давлатларида қидирувда бўлган шахсларни таниб олиш тизими ишга туширилди. Июнь ойи бошидан буён мамлакатда Ўзбекистон ва Россиянинг тўрт нафар фуқароси ҳибсга олинган.
МДҲ бош котиби, Ҳамдўстлик кузатувчилари миссияси раҳбари Сергей Лебедев Ўзбекистонда референдум «юқори ташкилий даражада, эркин ва очиқ муҳитда» ўтганини айтди. У хорижий ОАВдаги мамлакатдаги заиф ахборот кампанияси ҳақидаги хабарларни «бутунлай ёлғон» деб атади.
2024 йилда Самарқандга МДҲнинг маданий пойтахти, Тошкентга эса ёшлар пойтахти мақоми берилади. Қолаверса, Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида имконияти чекланган болалар спартакиадаси ўтказилади.
Ўзбекистон президенти 26−27 декабрь кунлари МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.
Самарқандда МДҲ Парламентлараро ассамблеяси Кенгашининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. У биринчи марта Россиядан ташқарида ўтказилмоқда. Мажлисда парламент аъзолари сайлов, референдум ва уларни кузатиш тўғрисидаги намунавий қонунларни кўриб чиқди.
Ўзбекистон МДҲ доирасида эркин савдодаги чекловларни тўлиқ бекор қилишга тайёр, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда. Унинг таъкидлашича, дунёдаги янги хатарлар шароитида ҳамкорликда янги — «Термиз-Пешовар» ва «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» логистика йўлакларини ривожлантириш муҳим.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг