Метан нархлари эркинлаштирилаётгани фонида Рақобат қўмитаси АГТКШлардаги нархларни мониторинг қилди. Унга кўра, нарх чеклови бекор қилинган бўлса-да, уларнинг 71 фоизи 3750 сўм нархни сақлаб қолган, 25 фоизи эса 200 сўмгача оширган. Нархлар кескин ошишига сабаб бўлувчи омиллар йўқ, деб ёзди қўмита.
Бош вазир Абдулла Арипов йиғилишда метан нархини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинишини маълум қилди. Унинг матбуот котибига кўра, президент топшириғига билан, нон ва ғалла нархларини эркинлаштиришда бўлгани каби, бу соҳада ҳам нархларни рақобат асосида барқарорлаштириш чоралари кўрилади.
Ўзбекистонда енгил автомобиллар учун метаннинг 1 августгача белгиланган 3750 сўм миқдоридаги чакана нарх чеклови тўхтатилди. Энди ёнилғи қуйиш шохобчалари нархни ўзлари белгилайди, у ўртача 200−500 сўмга кўтарилди. Пропан нархи кескин ошиб, икки ой ичида 44 фоизга юқорилади.
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 1 апрель куни АГТКШларда метан 3800 сўмдан сотилди, бу белгиланган чегара, яъни 3350 сўмдан юқори. Энергетика вазирлиги истеъмолчилар шохобчага чек билан қайтиб, ортиқча тўланган суммани қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканини маълум қилди.
Вазирлар Маҳкамаси енгил автомобиллар учун метаннинг энг баланд чакана нархини икки ойга узайтирди. Бир кубометр учун максимал нарх 3250 сўмдан 3350 сўмгача оширилди.
Ўзбекистон Метан бўйича глобал мажбурият дастурига қўшилди. ЕТТБ мамлакатга метан чиқиндиларини камайтириш бўйича миллий дастурини ишлаб чиқишига ёрдамлашади. Асосий эътибор энергетика, қаттиқ маиший чиқиндилар ва агробизнесга қаратилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг