Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Ўзбекистонда «Меҳр-3» акциясига салбий муносабатлар ҳайратланадиган даражада кўплигига эътибор қаратиб, жамиятда бошқаларга ачинишни билмайдиган, вазиятни тўғри қабул қилишни инкор этадиган қатлам кенг бўлса, бунинг ижтимоий ва сиёсий оқибатлари яхши бўлмаслигини таъкидлади.
«Меҳр-3» операцияси доирасида Суриядан 98 нафар ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди. Улардан 25 нафари аёллар ва 73 нафари болалар.
Ўзбекистон ҳукумати Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудида қийин вазиятда қолган аёллар ва болаларни ватанга қайтариш бўйича навбатдаги гуманитар акцияни ўтказишни режалаштирмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг