Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларациялаш тизими 2022 йил 1 январдан ишга тушиши керак эди, бироқ қонун ҳалигача қабул қилинмади. Ноябрда қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун берилган, лекин ҳукумат ҳужжатни ҳалигача парламентга тақдим этмади.
Ҳукумат қарори билан бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкини юритиш жорий этилади. Тизим давлат тилида юритилади, унга маълумотларни киритиш тегишли вазирлик ва идораларнинг электрон ахборот тизимлари орқали амалга оширилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг