«молдова» тегли мақолалар


Молдова Россия гази туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди
13 декабрь 2024, 14:07

Молдова Россия гази туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди

Молдовада Россия газининг Украина орқали етказиб берилиши тўхтатилиши эҳтимоли муносабати билан 60 кунлик фавқулодда ҳолат жорий этилди. Украина 1 январдан Россия гази ва нефтининг Европага транзитини тўхтатишини эълон қилган.

Майя Санду Молдовадаги президентлик сайловида ғалаба қозонди
4 ноябрь 2024, 11:24

Майя Санду Молдовадаги президентлик сайловида ғалаба қозонди

Овозларнинг 99,82 фоизи санаб чиқилгач, Молдовада амалдаги президент Майя Санду сайловнинг иккинчи босқичида ғалаба қозонди. Санду 55,40 фоиз, унинг рақиби Александр Стояногло 44,60 фоиз овоз олди. Президент чет элда яшовчи фуқаролар овози ҳисобига устунликка эришди.

Молдовада президентлик сайловларида Майя Санду етакчилик қилмоқда
21 октябр 2024, 15:15

Молдовада президентлик сайловларида Майя Санду етакчилик қилмоқда

Молдова президентлик сайловларида номзодлардан ҳеч бири 50 фоиз овоз ололмади. Энди амалдаги президент Майя Санду ва мамлакатнинг собиқ бош прокурори Александр Стояногло сайловларнинг иккинчи турида ўзаро курашади. Евроинтеграция бўйича референдумда овозлар деярли тенг тақсимланди.

ЕИ Украина ва Молдова билан аъзолик бўйича музокараларни бошлади
25 июнь 2024, 21:51

ЕИ Украина ва Молдова билан аъзолик бўйича музокараларни бошлади

Европа Иттифоқи Украина ва Молдованинг иттифоққа қўшилиши бўйича расмий музокараларни бошлади. «Олдиндаги йўл осон бўлмайди. Аммо у улкан имкониятларга ҳам тўла», — деди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.

«Барча молдоваликлар каби яшайман» — Молдова президенти Майя Санду
15 май 2024, 17:24

«Барча молдоваликлар каби яшайман» — Молдова президенти Майя Санду

Молдова президенти Майя Санду россиялик журналист Юрий Дуднинг «вДудь» лойиҳасига интервью берди. Суҳбат давомида Санду президентлик ҳаёти, Молдова коррупцияни енгишга ва Евроиттифоққа киришга қандай уринаётгани, Украинадаги уруш, Россия билан муносабатлар, цензура ҳақида фикр билдирди.

Молдованинг Ўзбекистондаги янги элчисидан ишонч ёрлиқлари қабул қилинди
7 май 2024, 09:39

Молдованинг Ўзбекистондаги янги элчисидан ишонч ёрлиқлари қабул қилинди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Молдованинг янги элчиси Валериу Кивердан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

Молдова 2024 йил охиригача МДҲдан чиқмоқчи
21 декабрь 2023, 22:08

Молдова 2024 йил охиригача МДҲдан чиқмоқчи

Келаси йил охиригача Молдова МДҲдан чиқиш жараёнини якунлашни режалаштирмоқда. Мамлакат аллақачон ташкилот доирасидаги ўнлаб келишувларни денонсация қилган. Кишинёв Европа Иттифоқига киришга ҳозирлик кўрмоқда.

Украина ва Молдовани Евроиттифоққа қабул қилиш бўйича музокаралар бошланади
15 декабрь 2023, 17:29

Украина ва Молдовани Евроиттифоққа қабул қилиш бўйича музокаралар бошланади

Европа етакчилари Украина ва Молдова билан Европа Иттифоқига аъзолик бўйича музокараларни бошлашга қарор қилди. Грузия Европа Иттифоқига кириш учун номзод давлат мақомини олди. Иттифоққа Украина қўшилишига аввал қарши чиққан Венгрия бу қарорга тўсқинлик қилмади.

Еврокомиссия Украина ва Молдова билан ЕИга кириш музокараларини бошлашни тавсия қилди
8 ноябрь 2023, 17:08

Еврокомиссия Украина ва Молдова билан ЕИга кириш музокараларини бошлашни тавсия қилди

Европа Комиссияси Европа Иттифоқи кенгашига Грузияга ЕИ аъзолигига номзод мақомини беришни, шунингдек, Украина ва Молдова билан иттифоққа кириш бўйича музокараларни бошлашни тавсия қилди.

Интерпол қидирувига берилган шахс Молдовадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
9 февраль 2023, 09:52

Интерпол қидирувига берилган шахс Молдовадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Молдова диний экстремистик фаолиятга алоқадорлиги учун Интерпол қидирувига берилган шахсни Ўзбекистонга топширди.

Лавров Ғарбнинг Молдовадан «навбатдаги Украина» яратиш истаги борлигини маълум қилди. Кишинёв вазирнинг сўзларини қоралади
3 февраль 2023, 21:41

Лавров Ғарбнинг Молдовадан «навбатдаги Украина» яратиш истаги борлигини маълум қилди. Кишинёв вазирнинг сўзларини қоралади

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг фикрича, Ғарб давлатлари «навбатдаги Украина» роли учун Молдовани кўриб чиқмоқда. Кишинёв вазирнинг «таҳдидли риторикасини» қоралаб, «Молдова ўз келажагини танлади ва бу келажак эркин дунёнинг бир қисми бўлишини» таъкидлади.

Видео: Молдовада терроризмда айбланган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди
17 январь 2023, 16:32

Видео: Молдовада терроризмда айбланган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Молдовада Ўзбекистон фуқароси ушланди. У терроризмда айбланмоқда. Илгари қотиллик қилишга уриниб, қамоқ жазосини ўтаган эркак Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши кутилмоқда.

10 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
10 март 2022, 22:00

10 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбек пахтасига бойкотни бекор қилган Cotton Campaign, Украина ва Афғонистонга ёрдам бергани учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирган АҚШ, 1 майдан йўлга қўйиладиган «Автомобиль тарихи» хизмати, алиментдан қарзи борларга автомобиль ҳайдаш ва уйланиш тақиқланиши мумкинлиги, Молдовадаги ўзбекистонликлар Бухарест орқали эвакуация қилиниши ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 10 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Молдовадаги ўзбекистонликларни Бухарест орқали эвакуация қилиш режалаштирилмоқда
10 март 2022, 11:10

Молдовадаги ўзбекистонликларни Бухарест орқали эвакуация қилиш режалаштирилмоқда

Молдова ҳудудида бўлган Ўзбекистон фуқароларини Руминия пойтахти Бухарест орқали эвакуация қилиш режалаштирилмоқда. Украинадан ватанга қайтарилганлар сони эса 5282 нафарга (+245) етди.

Молдовадаги ўзбекистонликлар эвакуациясини ишлаб чиқиш бошланди — ТИВ
8 март 2022, 10:28

Молдовадаги ўзбекистонликлар эвакуациясини ишлаб чиқиш бошланди — ТИВ

Польшанинг Катовице аэропорти орқали Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар сони 4787 нафарга етди. Молдовада бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиш масаласини ишлаб чиқиш бошланганлиги айтилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
14 октябр 2021, 21:04

Жаҳон янгиликлари дайжести

Норвегияда 5 кишининг камон ўқидан ҳалок бўлгани, Чили мухолифатининг «Pandora Papers» туфайли президент импичментини бошлагани, Молдовада газ танқислиги сабабли энергетика соҳасида «огоҳлик режими» эълон қилингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
6 август 2021, 21:10

Жаҳон янгиликлари дайжести

AҚШнинг Бразилияга НAТОнинг глобал ҳамкори бўлишни таклиф қилгани, Венесуэланинг миллий валютасини яна деноминация қилаётгани, Афғонистон можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
18 июнь 2021, 22:18

Жаҳон янгиликлари дайжести

Калифорнияда иссиқ об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилгани, Aнтониу Гутерришнинг қайта БМТ бош котиби этиб тайинлангани, Эронда президент сайловларида овоз бериш жараёнининг бошлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
18 май 2021, 20:05

Жаҳон янгиликлари дайжести

АҚШ президенти ва вице-президентининг 2020 йил учун солиқ декларациялари, Колумбиядаги намойишларда 1,7 мингдан ортиқ кишининг жароҳат олгани, Грузия, Молдова ва Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича меморандум имзолагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
19 апрель 2021, 21:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

Чехияда Россия элчихонасининг 18 нафар ходими мамлакатдан чиқариб юборилгани, Молдова президентининг фитнатда айбланаётганлиги, SpaceX’нинг Ойга астронавтларни етказиб бериш бўйича шартномани қўлга киритгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг