Фориш туманида даладан эркак кишининг жасади топилди. Жиззах вилояти ИИБнинг маълум қилишича, у маҳалладошининг тош билан етказган жароҳати оқибатида вафот этган. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.
Сергели туманидаги мактаб ҳовлисидан 44 ёшли аёлнинг жасади топилди. Бош прокуратура унинг ўлимига юрак касаллиги, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ва алкоголдан ўткир заҳарланиш кабилар сабаб бўлганини билдирди.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги хонадонларнинг бирида ота ва 5 ёшли қизалоқнинг мурдаси топилди. Дастлабки суд-тиббий экспертизаси уларнинг ўлимига «номаълум этиологикдан заҳарланиш» сабаб бўлганини кўрсатмоқда. Холат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
22 ноябрь куни Фарғона туманида аёл уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолди. Орадан икки кун ўтиб, унинг мурдаси Қирғизистоннинг Баткен вилоятидаги ариқдан топилди. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд туманида қайнонаси билан келишолмай, ўзи ва 3 боласини «Дарғом» каналига ташлаган 26 ёш аёлнинг фарзанди мурдаси орадан 10 кун ўтиб канал қирғоғидан топилди. Аёл ва унинг икки боласи воқеа вақтида сувдан чиқариб олинган эди. Ҳозирда онага нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган.
Пастдарғом туманидаги каналда 17 ёшли қизнинг мурдаси топилди. Қизнинг яқинлари унинг номусига тегиб, кейин ўлдирганини гумон қилишаётганини билдирган. Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотларига кўра, марҳуманинг ўлими, сувга чўкишдаги механик асфиксиядан келиб чиққанини ва жинсий аъзоларида тан жароҳатлари аниқланмаганлиги айтилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг