Президент Шавкат Мирзиёев 29 декабрдаги парламентга мурожаатномасида энг кўп «ёшлар», «таълим» ва «пандемия» сўзларини ишлатди. Давлат раҳбари нутқида 41% урғу иқтисодиётни ривожлантиришга йўналтирилган бўлса, 28% ижтимоий соҳага доир масалаларга қаратилди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари мурожаат бўйича лингвистик ва контент таҳлилни тақдим этишди.
Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида мамлакатдаги 25 та манзил-колония босқичма-босқич қисқартирилиши, биринчи марта озодликдан маҳрум этилган шахсга берилганн жазо қисқартирилса, у манзил-колонияга ўтказилмасдан, тўғридан-тўғри пробация назоратига олинишини маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида Ўзбекистон 2021 йилда бўлиб ўтадиган президент сайловини ўтказиш масаласига тўхталди. «Биз ўтган сайловларда халқаро кузатувчиларнинг тавсияларини миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш бўйича ишларни давом эттирамиз», — деди давлат раҳбари.
Президент Олий Мажлисга мурожаатномасида келаси йили мамлакатда 2005 йилдан бери доимий яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўғридан-тўғри Ўзбекистон фуқаролиги берилишини эълон қилди.
«Бизнинг ишимиздаги энг катта нуқсон, бу — билимларнинг етишмаслиги ва коррупция. Бу барча соҳаларда сезилади», деди президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида. Давлат раҳбари, шунингдек, келгуси йилда бюджети 3 триллион сўм бўлган «Минтақавий инфратузилмани ривожлантириш жамғармасини» ташкил этишни таклиф қилди.
Шавкат Мирзиёев Республика жамоат хотин-қизлар кенгашини ташкил этиш ташаббуси билан чиқди ва ушбу ташкилотга раиси сифатида Танзила Нарбаевани таклиф қилди. Аёлларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва аниқланган муаммоларни ҳал қилиш учун бюджетдан қўшимча равишда 1 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилади.
Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари охирги 3 йилда қилинган парламентга мурожаатларнинг лингвистик ва контент таҳлилини ўтказиб, уларни тасвирий ифодаловчи сўзлар жамланмасини тузди.
Давлат раҳбари мурожаатномада 2021 йилга ном бериши, мамлакатни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишларни белгилаши кутилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг