Шаҳрисабз шаҳридаги 1-мактабда директор ўринбосари ва 10-синф ўқувчиси бир-бирини калтаклади. Воқеага ўқувчиларнинг дарс пайтида қор ўйнагани ва бунинг ортидан келиб чиққан жанжал сабаб бўлган. Уларнинг иккиси ҳам шифохонага ётқизилди.
Миробод туманида Spark ва Nexia ҳайдовчилари йўл талашиб, можаро оммавий муштлашувга айланди. Ҳодиса оқибатида йўловчилардан бири стоматология клиникасига мурожаат қилди. Ҳолат юзасидан безорилик бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Булунғур туманида иккита мактабнинг 8-синф ўқувчи қизлари стадионда муштлашди. Видеода икки гуруҳ қизларнинг муштлашуви акс этган, шунингдек йигитларнинг кулгани ва луқма ташлаганлари эшитилган. Туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Тошкент шаҳрида 28- ва 155-сонли автобус ҳайдовчилари йўловчи талашиб муштлашди. Уларга маъмурий баённома расмийлаштирилди. Блогер Шаҳноза Соатова ҳолат бўйича фикр билдирар экан, ҳайдовчиларни «потенциал зўравон ва қотил» дея атади.
Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида 50 минг учун бошланган жанжал бир кишининг ўлими билан якун топди. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг