Россия Давлат думасида меҳнат муҳожирларига ўз оилаларини мамлакатга олиб келишни тақиқловчи қонун лойиҳаси тайёрланмоқда. «Одам ўзи ишлаш учун келаркан, оила аъзоларини ҳам етаклаб келиши мумкин эмас», — деди дума спикери Вячеслав Володин.
Россия ҳукумати Россия фуқаролигини олган 30 мингдан ортиқ одамни «овлаб», ҳарбий рўйхатга олган ва уларнинг 10 мингга яқини аллақачон Украинадаги урушга жўнатилган, деди Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин.
Марказий Осиёдан келган муҳожирлар Москва яқинидаги «Крокус»да теракт содир этишда айбланаётгани фонида Россияда муҳожирларга қарши чоралар, хусусан, виза режимини жорий этиш, ҳуқуқбузарлик учун депортация қилиш ҳамда патентлар бўйича чекловлар муҳокамаси авж олди.
Иқлим ўзгаришлари 250 млн кишини ўз мамлакатлари ичида кўчишга мажбур қилиши мумкинлигини кўрсатмоқда Жаҳон банки ҳисоб-китоблари. Марказий Осиёда яшаётган қарийб 2,5 млн киши иқлим мигрантларига айланади. Фарғона водийси, Тошкент атрофи, Тожикистон жануби ва Қозоғистон шимоли — оқим манзиллари.
Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб турган хорижий давлат фуқароларига 15 июнга қадар ўз мақомларини қонунийлаштиришга рухсат берилган. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия ҳудудида бўлишни қонунийлаштириш масаласида ёрдам қидираётган фуқароларни Ўзбекистоннинг Россия минтақаларидаги Бош консулхоналарига ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг телефон рақамлари орқали мурожаат қилишга чақирмоқда.
Россия ички ишлар вазирлиги 15 июнга қадар МДҲ давлатларига Россияда ноқонуний бўлиб турган муҳожирларни олиб чиқиб кетишни талаб қилмоқда. Маълумотларга кўра, ҳозирда Ўзбекистондан 332 минг нафар муҳожир Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб турибди.
Россия қурилиш вазирлиги ва коммунал хизматлар бошқармаси мигрантларнинг қурилиш ишларига келишлари учун мамлакатга кириш шартларини соддалаштиришни сўради. Қурилиш вазирлиги 1 декабрь ҳолатига кўра мамлакатнинг 77 вилоятидан 50 тасидаги қурилиш майдонларида муҳожирлар етишмовчилиги кузатилаётганини айтган.
Ўзбекистон яқин кунларда Россия-Қозоғистон чегарасида йиғилиб қолган қарийб 2000 ўзбекистонлик иккита поезд билан қайтарилмоқда.
Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган ўзбекистонликлар яқин кунларда поезд билан уйларига олиб келинади. Аввалроқ муҳожирларнинг, шу жумладан Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларининг Самара вилоятидаги назорат пунктидан ўтишга уринаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг