20 август куни россиялик мухолифатчи, коррупцияга қарши курашиш жамғармаси асосчиси Алексей Навальний оғир аҳволда жонлантириш бўлимига ётқизилган эди. 22 август куни кома ҳолатида бўлган сиёсатчи Берлиндаги «Шарите» клиникасига олиб келинди. Кейинчалик эса сиёсатчининг «Новичок» деб номланувчи модда билан заҳарлангани аниқланди. Ҳозирда сиёсатчи ўзига келган. Воқеалар ривожи — «Газета.uz» нигоҳида.
Россия коррупцияга қарши курашиш жамғармаси асосчиси Алексей Навальний 20 август куни оғир аҳволда реанимацияга ётқизилган. Хабар берилишича, у хушсиз ҳолатда ва ҳозирда сунъий нафас олиш аппаратига уланган. У Москвага учаётганида самолётда ҳушидан кетган. Унинг заҳарланган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг