«навоий» тегли мақолалар


Навоийдаги савдо марказида ёнғин чиқди
10 апрель 2023, 09:29

Навоийдаги савдо марказида ёнғин чиқди

Кармана туманидаги 3 қаватли қурилиш моллари дўконида ёнғин чиқди. Уни ўчиришга 14 та қутқарув экипажи жалб қилиниб, ёнғин қарийб 3 соатда бартараф этилди.

Навоийда газ тақсимлаш станцияси давлатга 14 млрд сўм зарар етказди
3 апрель 2023, 09:31

Навоийда газ тақсимлаш станцияси давлатга 14 млрд сўм зарар етказди

Қизилтепа туманидаги «Хўжа-Ҳасан» газ тақсимлаш станцияси электрон газ ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб келгани аниқланди. Бунинг оқибатида давлат манфаатларига 14,1 млрд сўм зарар етган.

Навоийда туман халқ таълими бўлими мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди
14 март 2023, 10:39

Навоийда туман халқ таълими бўлими мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди

Хатирчи тумани халқ таълими бўлими мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди. Улар 43,6 млн сўм миқдоридаги рағбатлантириш ва иш ҳақларини ноқонуний ҳисоблаб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликда гумонланмоқда.

Навоийда Matiz ва Damas тўқнашуви оқибатида 49 ёшли эркак вафот етди
10 март 2023, 18:03

Навоийда Matiz ва Damas тўқнашуви оқибатида 49 ёшли эркак вафот етди

Хатирчи туманида Matiz ва Damas ўртасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Воқеа сабаб 49 ёшли Matiz ҳайдовчиси вафот етди.

Андижон ва Навоийда аҳоли ҳамда тадбиркорлар қуёш панеллари ўрнатишга мажбурланаётгани айтилмоқда
16 февраль 2023, 10:42

Андижон ва Навоийда аҳоли ҳамда тадбиркорлар қуёш панеллари ўрнатишга мажбурланаётгани айтилмоқда

Андижон ва Навоий вилоятларида аҳоли қуёш панеллари ўрнатишга мажбурланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳокимликлар жараён «фақат тавсия сифатида» ва «ҳеч бир мажбурловларсиз» кечаётганини билдирди. Иқтисодчи Отабек Бакировга кўра, «рационал ҳаракат онгли ва онгсиз равишда обрўсизлантирилмоқда».

Навоийда камёб қирғовулни овлаган браконьер жаримага тортилди
30 январь 2023, 17:51

Навоийда камёб қирғовулни овлаган браконьер жаримага тортилди

Қизил китобга киритилган Зарафшон қирғовулини овлаган браконьер аниқланди. Ундан 3,6 млн миқдорида табиатга етказилган зарар ундирилди ва БҲМнинг 5 баравари миқдорида жаримага солинди.

Навоийда 48 дона балиқ ноқонуний овлангани аниқланди
29 январь 2023, 13:24

Навоийда 48 дона балиқ ноқонуний овлангани аниқланди

Қизилтепа туманидаги Тўдакўл сув ҳавзаси ҳудудида 48 дона балиқни ноқонуний овлаган фуқаролар аниқланди. Уларга нисбатан 18 млн сўм жарима ҳамда ҳайвонот дунёсига етказилган 11 млн сўмдан ортиқ зарар миқдори ҳисобланди.

Навоийда қурилаётган ШЭС учун Хитойдан турбина ва генераторлар келтирилмоқда
19 январь 2023, 11:17

Навоийда қурилаётган ШЭС учун Хитойдан турбина ва генераторлар келтирилмоқда

Томди туманида қурилаётган, қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси учун Хитойнинг Ланжоу шаҳридан махсус транспорт воситалари орқали турбина ва генераторлар олиб келинмоқда. Лойиҳа йил якунида ишга туширилиши ва Марказий Осиёдаги энг йирик ШЭС бўлиши кутилмоқда.

Навоийдаги 188 та яйловда жойлашган норуда конлари аукционга чиқарилади
25 ноябрь 2022, 13:00

Навоийдаги 188 та яйловда жойлашган норуда конлари аукционга чиқарилади

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши сессиясида президент саноатда 186 та лойиҳани амалга ошириб, 15 мингта янги иш ўрни яратиш зарурлигини айтди. 188 та яйловларда жойлашган норуда конларни аукционга чиқариш ва 8 та Ёшлар саноат зонаси инфратузилмасига 20 миллиард сўм ажратиш шулар жумласидан.

Навоийда солиқ бошқармасининг икки ходими пора билан ушлангани айтилмоқда
20 ноябрь 2022, 10:27

Навоийда солиқ бошқармасининг икки ходими пора билан ушлангани айтилмоқда

Навоий вилояти солиқ бошқармасининг икки ходими пора билан ушлангани хабар қилинди. Улар солиқ текшируви натижасини тадбиркор фойдасига ижобий ҳал қилиш учун 10 минг доллар талаб қилган. Ходимларга «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Навоийда Lacetti икки пиёдани уриб кетди
18 ноябрь 2022, 14:11

Навоийда Lacetti икки пиёдани уриб кетди

Навоий шаҳрида Lacetti икки нафар пиёдани уриб юборди. Жабрланувчилар шифохонага ётқизилди.

Навоийда 2 гектар ерни 200 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди
10 ноябрь 2022, 14:24

Навоийда 2 гектар ерни 200 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Навоий вилоятида иссиқхона қуриш учун мўлжалланган 2 гектар ерни сотмоқчи бўлган уч нафар шахс ушланди. Ҳокимлик томонидан ажратилган ер уйлар қуриш учун сотиб юборилиши олди олинди.

Хатирчида бир нечта савдо дўконлари ёниб кетди
9 ноябрь 2022, 10:08

Хатирчида бир нечта савдо дўконлари ёниб кетди

Навоий вилояти Хатирчи туманида бир нечта дўконлар ёниб кетди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида дўконларнинг 120 кв.м майдони зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Навоийда эркак 3-қаватдан ўзини ташлагани айтилмоқда
19 октябр 2022, 09:20

Навоийда эркак 3-қаватдан ўзини ташлагани айтилмоқда

Навбаҳор туманида эркак марказий поликлиника биносининг 3-қаватидан ўзини ташлагани айтилмоқда. ССВ унинг икки кун олдин касалхонага мурожаат қилгани ва 18 октябрь куни номаълум сабабларга кўра ўзини ташлаб, вафот этгани маълум қилди. БП ҳодисанинг сабабларини аниқламоқда.

Навоийда банк ходимлари банкоматдан қарийб 100 млн сўмни ўзлаштиргани айтилмоқда
6 октябр 2022, 16:47

Навоийда банк ходимлари банкоматдан қарийб 100 млн сўмни ўзлаштиргани айтилмоқда

Навоийнинг Навбаҳор туманидаги «Туронбанк» ходимлари банкоматга кирим қилиш учун ажратилган маблағнинг қарийб 100 млн сўмини ўзлаштиргани айтилмоқда. Ҳозирда гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Зарафшон дарёсида 829 дона балиқ нобуд бўлгани аниқланди
5 сентябрь 2022, 12:19

Зарафшон дарёсида 829 дона балиқ нобуд бўлгани аниқланди

Навоий вилояти Экология бошқармаси Зарафшон дарёсининг Кармана туманидан оқиб ўтувчи қисмида 829 дона балиқ нобуд бўлганини аниқлади. Бу «Навоийазот» ва «Навоий ИЭС» корхоналарининг дарёга ташлайдиган оқова сувларидан сабабли юзага келган бўлиши мумкин. Экологлар лаборатор текширувлар ўтказмоқда.

Навоийда фуқарони ишга киритиб қўйиш учун 5 минг доллар сўраган шахс ушланди
26 май 2022, 16:35

Навоийда фуқарони ишга киритиб қўйиш учун 5 минг доллар сўраган шахс ушланди

Учқудуқ туманида танишлари ёрдамида бир фуқарони заводга ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс сўралган 5 минг долларни олаётганида қўлга олинди.

Навоийда спорт анжомлари 1,4 млрд сўмга қиммат нархда сотиб олингани аниқланди
19 май 2022, 10:10

Навоийда спорт анжомлари 1,4 млрд сўмга қиммат нархда сотиб олингани аниқланди

Навоий вилояти ХТБ спорт анжомларини ҳақиқий баҳосидан 787,8 млн сўмга, вилоятнинг собиқ туризм ва спорт бош бошқармаси мансабдорлари эса 598,9 млн сўмга қимматроқ сотиб олгани аниқланди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Навоийда автобус ағдарилиб кетди, 5 киши жароҳатланди
10 май 2022, 12:42

Навоийда автобус ағдарилиб кетди, 5 киши жароҳатланди

Қизилтепа туманида ичида 25 киши бўлган сайёҳлик автобуси ағдарилиб кетди, оқибатда 5 киши жароҳат олди. Аварияга ҳайдовчининг бошқарувни йўқотгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Навоий ва Самарқандда 2 та университет ташкил этилди
4 апрель 2022, 10:10

Навоий ва Самарқандда 2 та университет ташкил этилди

Президент қарори билан Навоий давлат кончилик институти Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети этиб қайта ташкил этилди. Самарқандда эса ветеринария медицинаси институти негизида янги Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети очилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг