Шавкат Мирзиёев жаҳон бозорида озиқ-овқат нархи кун сайин ортиб бораётгани, жумладан, буғдой нархи йил бошидан бери 30 фоизга қимматлашганини айтди. «Нарх-наво барқарорлигини таъминлашнинг ягона тўғри йўли бу — бозорда таклифни кўпайтириш ҳисобланади», — деди у. Қолаверса, «Ўздонмаҳсулот» таркибидаги 43 та дон корхонаси харажатлари юқорилиги, бироқ рентабеллиги 2 баравар пастлиги танқид қилинди.
Ўзбекистонда оқ қоғоз нархи ўртача 2 баробарга ошди. Бу Россия заводларидаги оқартиргич импорти билан боғлиқ чекловлар туфайли қоғоз нархининг ошиши фонида содир бўлмоқда. Ўзбекистонда қоғоз ва картон импортининг деярли ярми Россия корхоналарига тўғри келади.
UzAuto Motors Chevrolet Equinox 2022 йилги моделининг нархни 250 млн сўмдан 391 млн сўмгача этиб белгилади. Компаниянинг ишонтиришича, янги Equinox автомобилининг афзаллиги унинг гибрид тизими ҳисобланади.
Жума кунидан «Ўзбекнефтгаз» компаниясига қарашли республикадаги барча ёқилғи қуйиш шохобчаларида «АИ-80» маркали бензин нархи 6500 сўмгача арзонлаштирилди.
Шавкат Мирзиёев гўштнинг қимматлашиши фонида нархларни барқарорлаштириш тадбиркорларни арзон нархда сотишга мажбур қилишни англатмаслигини айтди. Президент бозорда таклиф ортиши учун шароит яратиш зарурлигини таъкидлади. Шундан келиб чиқиб, паррандачилик корхоналарининг фойда, мол-мулк, ер ва сув солиқлари 50 фоизга камайтирилади.
Тошкентда қурилиш бўйича йирик лойиҳалар «кўп қаватли уйлар нархлари ошишининг олдини олиш учун керак», дея таъкидлади Жаҳонгир Ортиқхўжаев. Унинг сўзларига кўра, 2,5−3 йил аввал уйларнинг нархи 1 кв. метри учун 1500 доллардан кам бўлмаслиги прогноз қилинган. «Агар Тошкент шаҳрида қурилишни тўхтатиб қўйсак, нархлар кескин ошиши кузатиларди», — деди ҳоким.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг