«нато» тегли мақолалар


НАТО аъзолари орасида Украинанинг иттифоққа аъзо бўлиш таклифи бўйича «консенсус йўқ» — Reuters
3 декабрь 2024, 17:39

НАТО аъзолари орасида Украинанинг иттифоққа аъзо бўлиш таклифи бўйича «консенсус йўқ» — Reuters

НАТО аъзолари орасида Украинани иттифоққа таклиф қилиш учун зарур бўлган «консенсус белгилари йўқ», деб ёзади Reuters. Украина ТИВ мамлакат блок аъзолигига «ҳеч қандай муқобил ёки ўрнини босувчи» аъзоликни қабул қилмаслигини билдирди ва Будапешт меморандумининг «аччиқ тажрибаси»ни эслатди.

FT: Украина ўз «ғалаба режаси»нинг иккита бандини Трамп учун махсус ишлаб чиққан
12 ноябрь 2024, 14:11

FT: Украина ўз «ғалаба режаси»нинг иккита бандини Трамп учун махсус ишлаб чиққан

Украина таклиф этган «ғалаба режаси»нинг иккита банди Дональд Трамп учун махсус ишлаб чиқилган, деб ёзади Financial Times. Украина ресурсларидан биргаликда фойдаланиш ва Европадаги АҚШ қўшинларини украинларга алмаштириш бандлари шулар жумласидан.

WSJ: Трамп жамоаси Украинанинг НАТОга киришини камида 20 йилга музлатишни таклиф қилди
7 ноябрь 2024, 13:24

WSJ: Трамп жамоаси Украинанинг НАТОга киришини камида 20 йилга музлатишни таклиф қилди

Дональд Трамп жамоаси Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш режаларидан камида 20 йилга воз кечмоқчи, деб ёзади WSJ. Бу Россия-Украина урушини тугатиш бўйича таклифларнинг бир қисмидир. АҚШ, шунингдек, Россиянинг келгуси тажовузларини тўхтатиш учун Украинага қурол беришни давом эттириши мумкин.

Politico: Украинани НАТОга қабул қилишга еттита давлат қарши
24 октябр 2024, 15:28

Politico: Украинани НАТОга қабул қилишга еттита давлат қарши

Украинанинг НАТОга зудлик билан таклиф этилишига АҚШ ва Германиядан ташқари, Венгрия, Словакия, Бельгия, Словения ва Испания ҳам қарши, деб ёзмоқда Politico. Уруш тугашидан олдин Украинанинг НАТОга расман таклиф қилиниши Зеленскийнинг «ғалаба режаси»даги биринчи банддир.

«Украинани НАТОга таклиф қилиш — урушни тўхтатишнинг ягона йўли» — Зеленский
18 октябр 2024, 22:26

«Украинани НАТОга таклиф қилиш — урушни тўхтатишнинг ягона йўли» — Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский ўз мамлакатини НАТОга таклиф қилишни Россия билан урушни тугатишнинг ягона йўли деб атади. Унинг фикрича, бу Киевнинг музокаралардаги позициясини мустаҳкамлайди ва украиналикларнинг руҳиятини оширади.

НАТО Украинага ёрдам миссиясини яратади — NYT
27 июнь 2024, 21:05

НАТО Украинага ёрдам миссиясини яратади — NYT

НАТО ҳозирча Украинага аъзоликни таклиф қилмайди, бироқ мамлакатга ҳарбий ёрдам етказиб бериш, украиналик аскарларни тайёрлаш ва икки томонлама хавфсизлик келишувлари реализациясини мувофиқлаштирувчи миссия тузади.

Нидерландия бош вазири Марк Рютте НАТОнинг янги бош котиби бўлади
26 июнь 2024, 18:17

Нидерландия бош вазири Марк Рютте НАТОнинг янги бош котиби бўлади

Нидерландия бош вазири Марк Рютте НАТОнинг янги бош котиби бўлади. Сиёсатчи Европа Иттифоқининг нуфузли етакчиларидан бири саналади. У Украинани фаол қўллаб-қувватлайди, АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп билан тил топиша олади ва низолардан қоча олиш қобилияти учун «Тефлон Марк» лақабини олган.

НАТО мутахассислари Ўзбекистон Қуролли кучлари курсантлари учун ўқув машғулотлари ўтказмоқда
17 апрель 2024, 04:41

НАТО мутахассислари Ўзбекистон Қуролли кучлари курсантлари учун ўқув машғулотлари ўтказмоқда

НАТО ходимлари Ўзбекистон Қуролли кучлари Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази фаолияти билан танишди. Меҳмонлар ҳарбий альянс тўғрисида маълумот бериб, НАТОга аъзо давлатларда сержантлар қандай тайёрланиши бўйича машғулотлар ташкил этди. Ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари 20 апрелгача давом этади.

Швеция расман НАТОга қўшилди
7 март 2024, 20:40

Швеция расман НАТОга қўшилди

Расмий равишда НАТОга қўшилган Швеция Шимолий Атлантика альянсининг 32-аъзосига айланди. Ҳарбий блокка қўшилишдан олдин Стокгольм 200 йилдан ортиқ вақт давомида бетарафлик сиёсатига амал қилган.

Венгрия парламенти Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини ратификация қилди
27 февраль 2024, 10:14

Венгрия парламенти Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини ратификация қилди

Венгрия парламенти Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш бўйича берган аризасини ратификация қилди. Мамлакат Швециянинг ҳарбий блокка қўшилиши учун розилиги керак бўлган энг сўнгги давлат эди. Расмий жараёнлар якунлангач, Швеция НАТОнинг 32-аъзосига айланади.

Венгрияда Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасига доир парламент йиғилиши тўхтатилди
6 февраль 2024, 01:52

Венгрияда Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасига доир парламент йиғилиши тўхтатилди

Венгриянинг ҳукмрон партияси аъзолари Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш аризаси бўйича овоз бериш жараёни ўтказилиши керак бўлган парламент йиғилишини бойкот қилди. Венгрия Европа Иттифоқидаги ҳали аризани маъқулламаган сўнгги давлат ҳисобланади.

Эрдоған Швециянинг НАТОга аъзо бўлишини маъқуллади
26 январь 2024, 11:24

Эрдоған Швециянинг НАТОга аъзо бўлишини маъқуллади

Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши ҳақидаги ҳужжат Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған томонидан имзоланди. Швециянинг альянсга қўшилиш аризасини ратификация қилмаган фақатгина Венгрия қолди.

Туркия парламенти қўмитаси Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш аризасини маъқуллади
27 декабрь 2023, 17:16

Туркия парламенти қўмитаси Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш аризасини маъқуллади

Туркия парламентининг тегишли қўмитаси Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш аризасини маъқуллади. Энди ҳужжат парламент аъзоларининг умумий овозига қўйилади. Президент Ражаб Тоййиб Эрдоған аввалроқ ҳужжатнинг якуний ратификациясини Американинг F-16 қирувчи самолётларини Анқарага сотиш билан боғлаган эди.

Ўзбекистон ҳарбийлари Кореядаги халқаро мусобақада ғолиб бўлди
30 октябр 2023, 10:15

Ўзбекистон ҳарбийлари Кореядаги халқаро мусобақада ғолиб бўлди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари Кореяда НАТО стандартлари асосида ўтказилган халқаро мусобақада ғолиб бўлди. Иккинчи ўрин эса АҚШ ва Корея жамоаларига насиб этди.

Эрдоған Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши тўғрисидаги протоколни имзолади
23 октябр 2023, 23:32

Эрдоған Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши тўғрисидаги протоколни имзолади

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши ҳақидаги протоколни имзолади. Энди у Туркия парламенти томонидан ратификация қилиниши керак. Швеция бош вазири мамлакат альянсга аъзо бўлиш имкониятини «интизорлик билан кутаётганини» таъкидлади.

G7 давлатлари Украина учун хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги декларацияни имзолади
13 июль 2023, 10:00

G7 давлатлари Украина учун хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги декларацияни имзолади

НАТО саммитида «Катта еттилик» давлатлари Украина хавфсизлигини узоқ муддатда таъминлашга ваъда берди. Бунда Украина қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётни мустаҳкамлаш, шунингдек, мамлакатга техник ва молиявий ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган.

Эрдоған Швециянинг НАТОга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашга рози бўлди
11 июль 2023, 11:10

Эрдоған Швециянинг НАТОга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашга рози бўлди

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Швециянинг НАТОга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашга рози бўлди. НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Туркия раҳбари, Швеция бош вазири ва Европа кенгаши раҳбари билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг буни тасдиқлади.

НАТО мамлакатлари Украинанинг альянсга кириш бўйича аризасини тезлаштирилган тартибда кўриб чиқишга келишди
10 июль 2023, 16:51

НАТО мамлакатлари Украинанинг альянсга кириш бўйича аризасини тезлаштирилган тартибда кўриб чиқишга келишди

НАТО давлатлари Украинанинг ҳарбий блокка аъзо бўлиш бўйича аризасини тезлаштирилган тартибда кўриб чиқишга келишди. «Бу бизнинг НАТО`га йўлимизни қисқартиради», — деди Украина Ташқи ишлар вазири.

Финляндия НАТОга қўшилди
4 апрель 2023, 18:03

Финляндия НАТОга қўшилди

Финляндия ташқи ишлар вазири Пекка Ҳаависто мамлакатнинг НАТОга кириши ҳақидаги ҳужжатни имзолади. Финляндия ташкилотга қўшилган 31-мамлакат бўлди.

Туркия охирги бўлиб Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлишини маъқуллади
31 март 2023, 20:02

Туркия охирги бўлиб Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлишини маъқуллади

Туркия парламенти Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлишини бир овоздан маъқуллади. Шундай қилиб, мамлакатнинг иттифоққа қўшилиши ташкилотнинг барча аъзолари томонидан маъқулланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг