Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси нашида туфайли 3 йилга қамалган 21 ёшли Жаҳонгир Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган ҳукмни 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ўзгартирди. Жаҳонгир Улуғмуродов дарҳол жазони ижро этиш жойларида қамоқдан озод қилиниши белгиланди.
Тошкент вилоят суди жиҳод ва ҳижратга даъват қилувчи диний мазмундаги нашидаларни 10 кишилик Telegram-гуруҳга юборгани учун 3 йилга қамалган Жаҳонгир Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди.
Наманганда «ақидапарастлик материаллари, шу жумладан нашидалар»ни тарқатгани учун 23 ёшли йигитга 5 йилга қамоқ, унинг 19 ёшли синглисига 2 йилга «уй қамоғи» жазоси тайинланди. Сингил видеоларни акаси тарқатгани, бу ишга уни алоқаси йўқлигини айтган, бироқ кейин айбига иқрор бўлган.
Нашида юбориши ортидан 3 йилга қамалган талаба Жаҳонгир Улуғмуродовнинг онаси президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади. «Нашида мумкинмаслиги нега телевизорда айтилмайди, биз қаердан биламиз у нашида эканини?» дея савол билан юзланди Гулчеҳра Умарова ва ўғлига яна бир имкон беришларини сўради.
Тошкент вилояти ИИББ 21 ёшли йигит нашида учун 3 йилга қамалгани бўйича айтилаётган айрим фикрлар нохолислиги, тергов идоралари ишни тўғри малакалаганини билдирди. У Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террор ташкилоти маърузаларини тинглаб, уларнинг ғоявий таъсирига тушган, дейилади хабарда.
Telegram-гуруҳга нашида ҳаволасини юборган 21 ёшли талаба йигитнинг 3 йилга озодликдан маҳрум этилгани ижтимоий тармоқларда норозиликларга сабаб бўлди. Аксарият фуқаролар унга нисбатан тайинланган жазони ўта оғир ва адолатсиз деб ҳисобламоқда. Ҳолат юзасидан Алишер Саъдуллаев ҳам фикр билдирди.
Диний қўшиқ — нашида учун 5 йилга қамалган 22 ёшли талаба Сардор Раҳмонқулов озодликка чиқди. Тошкент суди ҳукмни шартли жазога алмаштирди.
Техника университети 4-курс талабаси диний қўшиқларни танишлари орасида тарқатгани учун беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Диний қўмита хулосасига кўра, ақидапарастлик ғоясига асосланган ушбу нашидани Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва тарқатиш тақиқланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг