«некролог» тегли мақолалар


Хонанда Ширин Абдуллаева 19 ёшида вафот этди
15 февраль 2025, 20:48 3

Хонанда Ширин Абдуллаева 19 ёшида вафот этди

Хонанда, Зулфия мукофоти совриндори Ширин Абдуллаева 20 ёшга тўлмай, касаллик туфайли вафот этди. «Шаолинь жанг санъатини ўрганган. Рус, хитой, инглиз тилларини мукаммал биларди. Киноларда роль ҳам ижро этган», — деб эсламоқда уни таниганлар. У наманганлик тадбиркор Баҳодир Абдуллаевнинг қизидир.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими Хайриддин Маъсудов вафот этди
7 февраль 2025, 15:38

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими Хайриддин Маъсудов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими Хайриддин Маъсудов 88 ёшида вафот этди. Марҳум узоқ йиллар халқ таълими вазирининг ўринбосари, 2017 йилдан ҳозиргача «Баркамол авлод» жамияти кенгаши раис ўринбосари сифатида ишлаган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Галина Матвиевская вафот этди
2 февраль 2025, 09:54

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Галина Матвиевская вафот этди

Фанлар академияси ҳақиқий аъзоси, физика-математика фанлари доктори, профессор Галина Матвиевская 95 ёшида вафот этди. Ўзбекистонда шарқшунослик фанининг ривожига ҳисса қўшган атоқли олима «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби» фахрий унвони билан тақдирланган.

Актёр Равшан Жўраев 63 ёшда вафот этди
15 январь 2025, 16:47

Актёр Равшан Жўраев 63 ёшда вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр ва кино актёри Равшан Жўраев 63 ёшда вафот этди.

Хонанда Бахтиёр Султонов 60 ёшида вафот этди
4 январь 2025, 11:18

Хонанда Бахтиёр Султонов 60 ёшида вафот этди

«Бедана» қўшиғи билан халққа танилган хонанда Бахтиёр Султонов 60 ёшида вафот этди.

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Авазбек Эргашев вафот этди
27 декабрь 2024, 09:37

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Авазбек Эргашев вафот этди

Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Авазбек Эргашев 58 ёшида вафот этди. У Қўрғонтепа тумани ҳокими, Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари каби лавозимларда ҳам ишлаган.

Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева вафот этди
24 декабрь 2024, 09:19

Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти, театр ва кино актрисаси Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшда вафот этди. У «Масхарабоз», «Севгинатор», «Сеҳрли қалпоқча» каби фильмлар ва кўплаб спектаклларда роль ўйнаган.

Ўзбекистон халқ артисти Тўлқин Тожиев вафот этди
13 декабрь 2024, 17:41 1

Ўзбекистон халқ артисти Тўлқин Тожиев вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти, дубляж санъати устаси ва актёр Тўлқин Тожиев 88 ёшида вафот этди. У «Иван Васильевич касбини ўзгартиради», «Филлар менинг дўстларим», «Автомобилдан сақланинг» каби фильмларга овоз берган ва кўплаб киноларда роль ижро этган.

Ёзувчи Маҳкам Маҳмудов 84 ёшда вафот этди
13 декабрь 2024, 11:40

Ёзувчи Маҳкам Маҳмудов 84 ёшда вафот этди

Филология фанлари номзоди, адабиётшунос ва ёзувчи Маҳкам Маҳмудов 84 ёшда вафот этди. Адиб «Абадият лаҳзалари», «Мен — мен эмасман», «Мангу куй излаб» сингари асарлар ёзган. Адабиёт олдидаги хизматлари учун унга «Эл-юрт ҳурмати» ордени берилган.

Актриса Ҳалима Ибрагимова вафот этди
7 декабрь 2024, 11:16

Актриса Ҳалима Ибрагимова вафот этди

«Мирзо» театри актрисаси Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида вафот этди. Аввалроқ унинг соғлиғида муаммолар бўлаётганди.

Камола Махмудова вафот этди. У хорижда яшаб, Ўзбекистонда кўплаб хайрия лойиҳаларини амалга оширган
27 сентябрь 2024, 00:43

Камола Махмудова вафот этди. У хорижда яшаб, Ўзбекистонда кўплаб хайрия лойиҳаларини амалга оширган

Лондонда ЕТТБнинг Озарбайжондаги ваколатхонасини бошқарган ва ўз ватанида кўплаб ижтимоий лойиҳаларни амалга оширган ўзбекистонлик Камола Махмудова вафот этди. «Газета.uz» 2022 йилда ундан интервью олганди.

Таниқли шоира Бибисора Туробова 72 ёшида вафот этди
15 сентябрь 2024, 09:58

Таниқли шоира Бибисора Туробова 72 ёшида вафот этди

Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Бибисора Туробова 72 ёшида вафот этди. Марҳуманинг 10 га яқин шеърий китоблари нашр этилган. Айниқса, 2011 йилда ёзилган «Ўлсам, жанозамни булбул ўқисин» шеъри машҳур.

Таниқли бастакор Мусахон Нурматов 56 ёшида вафот этди
9 сентябрь 2024, 09:39

Таниқли бастакор Мусахон Нурматов 56 ёшида вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли бастакор Мусахон Нурматов 56 ёшида вафот этди. У «Яна соғиндим, яна», «Мени севиб қолсайдинг», «Хабаринг йўқ» каби қўшиқлар муаллифи эди.

Машҳур рассом Владимир Бурмакин вафот этди
3 сентябрь 2024, 10:21

Машҳур рассом Владимир Бурмакин вафот этди

Таниқли рассом Владимир Бурмакин 87 ёшида вафот этди. У кўплаб жаҳонга машҳур суратлар (жумладан, «Бойсун мадоннаси») ва Тошкентдаги монументал паннолар («Пахтакор» метро бекати, «Халқлар дўстлиги» саройи ва бошқалар) муаллифи ҳисобланади.

Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов вафот этди
3 сентябрь 2024, 06:55

Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов вафот этди

Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида вафот этди.

Суд фахрийси Машкура Сафаева 74 ёшида вафот этди
21 август 2024, 09:31

Суд фахрийси Машкура Сафаева 74 ёшида вафот этди

Суд фахрийси Машкура Сафаева касаллик оқибатида 74 ёшида вафот этди. У 14 йил Олий суд судьяси, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси, Қонунчилик палатаси депутати, спикер ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Спорт фахрийси Сайфиддин Эрматов 71 ёшида вафот этди
14 август 2024, 17:30

Спорт фахрийси Сайфиддин Эрматов 71 ёшида вафот этди

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматовнинг отаси, ҳакамлик ва назоратчилик фаолияти билан ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшган Сайфиддин Эрматов 71 ёшида вафот этди. У 1982 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи ҳам бўлган.

Таниқли дорбоз Турсунали Мамажонов 75 ёшида вафот этди
28 июль 2024, 16:33 1

Таниқли дорбоз Турсунали Мамажонов 75 ёшида вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли дорбоз ва эколог Турсунали Мамажонов 75 ёшида вафот этди.

Профессор Абдулахат Қаҳҳоров Тошкентдаги хонадонида ўлдириб кетилди
23 июль 2024, 16:32

Профессор Абдулахат Қаҳҳоров Тошкентдаги хонадонида ўлдириб кетилди

Профессор, социология фанлари доктори Абдулахат Қаҳҳоров Тошкентдаги хонадонидан ўлик ҳолда топилди. Бош прокуратура гумонланувчи қўлга олинганини маълум қилди ва қасддан одам ўлдириш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Малика Қаюмова вафот этди
14 июнь 2024, 09:45

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Малика Қаюмова вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Малика Қаюмова 70 ёшида вафот этди. У 1993 йилдан буён Муқимий номидаги мусиқали театрда фаолият кўрсатиб келаётганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг