Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, кинорежиссёр Хайрулла Жўраев 78 ёшида вафот этди. У 1992−1996 йилларда Давлат кинокомпаниясининг раиси, президентнинг давлат маслаҳатчиси ва маданият ишлари вазири лавозимларида фаолият юритган.
Олмалиқ кон-металлургия комбинати тизимида қарийб 30 йил экскаватор машинисти сифатида ишлаган Ўзбекистон Қаҳрамони Жонсаид Турдиев 69 ёшида вафот этди.
Наманган вилоятини 1996−2004 йилларда бошқарган ҳоким Тўлқин Жабборов 73 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига оғир хасталик сабаб бўлгани айтилмоқда.
Физикавий электроника соҳасидаги таниқли олим, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик Назар Тўраев 85 ёшида вафот этди. Унинг яқинларига Ўзбекистон президенти ва бошқа расмий шахслар ҳамдардлик билдирди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, адабиётшунос олим ва академик Наим Каримов 90 ёшида вафот этди.
Мамлакатда ҳарбий фан ривожига улкан ҳисса қўшган истеъфодаги генерал-майор, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси профессори Александр Шишлянников вафот этди. У 1993−1995 йилларда Тожикистон биринчи мудофаа вазири лавозимида вақтинча ишлаган.
«Пахтакор» ва «Навбаҳор» клублари билан Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган мураббий Виктор Жалилов 71 ёшида вафот этди. У Ўзбекистон U-22 жамоасини ҳам бошқарган.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Мурод Хидир 84 ёшида вафот этди.
Ўзбекистон халқ артисти Гули Хамраева 76 ёшида вафот этди. Марҳума Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг прима балеринаси бўлган.
Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов узоқ давом этган қанд касаллигидан сўнг 74 ёшида вафот этди.
Фанлар академияси академиги Ҳабибулла Акбаров 87 ёшида вафот этди. У фан арбоби, геология соҳасида йирик олим ҳисобланади.
Таниқли журналист, МТРКда масъул лавозимларда фаолият олиб борган Соҳибжон Алижонов 55 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлгани айтилмоқда.
Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси, сенатор Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этди. У 2017−2020 йилларда Ўзбекистон маданият вазири лавозимида фаолият юритган.
Афсонавий цирк устаси Ҳаким Зарипов 99 ёшида вафот этди. У 80 йил давомида цирк манежида от устида томоша кўрсатиш билан шуғулланиб келган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг