Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжатда бюджет тизими маблағларидан мақсадли фойдаланишни таъминлаш тартиби ҳам белгиланган.
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат чегара зонасига кириш-чиқиш, ундан ўтиш, у ерда бўлиш ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайди.
ОАВни қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш бўйича 5 та низом тасдиқланди. Уларда танловлар ташкил этиш, ОАВ ходимларига чет тилларни ўрганиш учун имтиёз бериш кабилар кўзда тутилган.
Эндиликда нафақат жисмоний шахслар, балки юридик шахслар ҳам автомобилларни қисқа муддатга ижарага олишлари мумкин. Ижарага берилган транспорт томонидан бузилган йўл ҳаракати қоидаларини эса онлайн текшириш имконияти яратилди.
Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 1 августгача хусусий секторга ўтказиш тавсия этилган давлат функциялари рўйхати тузилади. Уларнинг ягона реестрини шакллантириш ва юритиб боришга қаратилган электрон майдонча яратилади.
Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишда давлат тили бўйича имтиҳондан ўтиш талаб қилинади. Имтиҳонлар марказлар томонидан тўлов асосида амалга оширилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг