«ниқоб» тегли мақолалар


Зангиотада рўмол ўраб, ниқоб таққан аёл жаримага тортилди (аниқлик киритилди)
23 август 2024, 16:40

Зангиотада рўмол ўраб, ниқоб таққан аёл жаримага тортилди (аниқлик киритилди)

Зангиота туманида рўмол ўраган ва матодан ниқоб тақиб юрган аёл жамоат жойида юзини беркитиб юрганлик моддаси билан жаримага тортилди. У судда мебель цехида ишлашини ва чангга аллергияси борлиги учун ниқоб тақишини айтди.

ЖССТ COVID-19 билан касалланиш ортиб бораётгани сабабли ниқоб тақишга чақирди
6 январь 2024, 21:09

ЖССТ COVID-19 билан касалланиш ортиб бораётгани сабабли ниқоб тақишга чақирди

Сўнгги ҳафталарда кўплаб мамлакатларда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти одамларни яна ниқоб тақиш ва вакцина олишга чақирди.

Сенат жамоат жойларида юзни тўсиб юришни тақиқловчи қонунни маъқуллади
30 сентябрь 2023, 11:41

Сенат жамоат жойларида юзни тўсиб юришни тақиқловчи қонунни маъқуллади

Сенаторлар жамоат жойларида таниш имконини бермайдиган даражада юзни тўсганлик учун жавобгарлик кўзда тутилган қонунни маъқуллади. Шу билан бирга, қонун билан жамоат жойларида ибодат либосларида юрганлик учун белгиланган маъмурий жавобгарлик бекор қилинмоқда.

Кўп хотинликни тарғиб қилиш ва жамоат жойида юзни тўсиб юрганлик учун жавобгарлик белгиланиши мумкин
5 сентябрь 2023, 14:23 1

Кўп хотинликни тарғиб қилиш ва жамоат жойида юзни тўсиб юрганлик учун жавобгарлик белгиланиши мумкин

Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан кўп хотинликни тарғиб қилганлик, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан-очиқ инкор этганлик, шунингдек, жамоат жойларида шахсини таниш имконини бермайдиган даражада юзни тўсганлик учун жавобгарлик кўзда тутилган қонун лойиҳаси қабул қилинди.

СЭС: Ниқоб режими ҳозирча жорий этилгани йўқ, аммо ниқоб тақиш тавсия этилади
29 июнь 2022, 22:46

СЭС: Ниқоб режими ҳозирча жорий этилгани йўқ, аммо ниқоб тақиш тавсия этилади

Охирги вақтлар коронавирусга чалинаётганларнинг 90 фоизи — эмланмаган кишилар. СЭС ҳозирча ниқоб режими жорий этилмагани, бироқ «саломатлик ва хавфсизлик учун» ниқоб тақиш тавсия этилишини маълум қилди. Президент иштирокидаги йиғилишларда расмийлар ниқоб кўриниш бермоқда.

СЭС бошлиғи ўринбосари карантин чоралари қайта тикланишига оид хабарларга муносабат билдирди
29 июнь 2022, 16:13

СЭС бошлиғи ўринбосари карантин чоралари қайта тикланишига оид хабарларга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда қатъий карантин қайта тикланишига оид аудиолар тарқалмоқда. СЭС бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков бу хабар эскилиги ва карантин учун кунлик касалланишлар сони жуда камлигини айтди. 27 июндан эса президент иштирокидаги тадбирларда амалдорлар яна ниқоб тақа бошлади.

1 мартдан Ўзбекистонда ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинади
23 февраль 2022, 20:52

1 мартдан Ўзбекистонда ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинади

Чоршанба куни Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида 1 мартдан эътиборан Ўзбекистонда ниқоб тақиб юриш мажбурияти талаби бекор қилинди. «Чунки мана вилоятларда ҳам дефакто ҳеч ким ниқоб тақмай қўйди», — деди бош вазир Абдулла Арипов. Қолаверса, жамоат транспорти, бозорлар, таълим муассасалари, театр, музейлар, масжидларда ниқоб тақиш тавсиявий характерга эга бўлади.

Ниқоб тақмаганлар аввалига огоҳлантирилади, қўпол қоидабузарлар эса жаримага тортилади
11 январь 2022, 11:56

Ниқоб тақмаганлар аввалига огоҳлантирилади, қўпол қоидабузарлар эса жаримага тортилади

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқиловнинг аниқлик киритишича, ниқоб тақмаган фуқаролар аввалига огоҳлантирилади, қўпол қоидабузарлар эса жаримага тортилади. ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов эса 9 январь куни карантин қоидаларини бузган 899 кишидан, 721 нафари огоҳлантирилгани, қолган 178 нафари эса жаримага тортилганини маълум қилди.

Ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинмаган — ИИВ
30 декабрь 2021, 12:31 1

Ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинмаган — ИИВ

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими 1 ноябрдан ниқоб тақиш бекор қилинганлигини айтган видео тарқалди. Ички ишлар вазирлиги «Газета.uz»га тиббий ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинмаганлигини маълум қилди. Ходимнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Ниқоб тақиш коронавирус билан зарарланиш ҳолатларини камайтиради — Бангладешдаги тадқиқот натижаси
9 сентябрь 2021, 11:59

Ниқоб тақиш коронавирус билан зарарланиш ҳолатларини камайтиради — Бангладешдаги тадқиқот натижаси

Бангладешда олиб борилган тадқиқотларга кўра, жамият орасида ниқоб тақишни тарғиб қилиш ниқоблардан фойдаланиш даражасини 29 фоиз бандга, ижтимоий масофаланиш даражасини эса 5 фоиз бандга оширган. Шунингдек, ниқоб тақиш COVID-19 билан касалланиш ҳолатларини камайтириши ҳам аниқланди. Тадқиқотчилар аҳоли орасида ниқоб тақиш даражасини қандай ошириш мумкинлиги ҳақидаги тавсиялар билан ҳам бўлишишди.

COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари ошганлиги сабабли Исроил ниқоб тақиш режимига қайтмоқда
25 июнь 2021, 12:46

COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари ошганлиги сабабли Исроил ниқоб тақиш режимига қайтмоқда

25 июндан бошлаб COVID-19 билан касалланганлар сонининг ўсиши муносабати билан Исроил ёпиқ жойларда ниқоб тақиш режимига қайтмоқда. 7 ёшгача бўлган болалар, шунингдек, спорт билан шуғулланилаётган вақтда ниқоб тақиш мажбурий эмас.

Ниқобсиз шахслар жамоат транспортлари салонига чиқарилмайди
22 июнь 2021, 18:20

Ниқобсиз шахслар жамоат транспортлари салонига чиқарилмайди

Республика махсус комиссияси йўналишли автобус ва метрога ниқобсиз бўлган шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслик бўйича қарорни қабул қилди. Темир йўл вокзаллари ва аэропортларда эса карантин чораларига риоя қилиниши қатъий назоратга олинади.

Фарғонада камера икки кеча-кундузда 1364 нафар ниқобсиз фуқарони аниқлади
19 октябр 2020, 13:12

Фарғонада камера икки кеча-кундузда 1364 нафар ниқобсиз фуқарони аниқлади

Фарғона вилоятида кузатув камералари орқали икки кеча-кундузда 1364 нафар ниқоб режимини бузган шахс аниқланди. Мазкур ҳолатлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, фуқароларнинг яшаш манзилига почта орқали юборилади.

«Жойларда „яшил“, „сариқ“ ва „қизил“ ҳудуд тамойили тўлиқ ишламаяпти» — президент
8 июль 2020, 20:37

«Жойларда „яшил“, „сариқ“ ва „қизил“ ҳудуд тамойили тўлиқ ишламаяпти» — президент

Президент жойларда «яшил», «сариқ» ва «қизил» ҳудуд тамойили тўлиқ ишламаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, аҳоли орасида карантин чораларига енгил қараш, жумладан, ниқобларни нотўғри тақиш, қўл бериб кўришиш ва оилавий тадбирларни ўтказиш ҳолатлари учрамоқда. «Бундай хатарли офатга асло бепарво қараб бўлмайди», — деди давлат раҳбари халққа мурожаат қилар экан.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг