Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ўтган Республика махсус комиссияси йиғилишида ниқоб тақмаганлар жаримага тортилмаслиги, аксинча огоҳлантирилиши таъкидланганини маълум қилди. «Йўлда тўхтатган милиция, Миллий гвардия ходими ўзи ниқобни „илтимос шуни тақиб олинг“ деб беради. Ҳеч қандай жарима тўғрисида гап йўқ», — деди у.
Дунё бўйлаб ўтказилган тадқиқотлар натижалари COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари ниқоб тақиш натижасида 53 фоизгача ва жисмоний масофа сақлаш орқали 25 фоизгача камайишини кўрсатди. Тадқиқотчиларнинг хулосасига кўра, ниқоб тақиш, ижтимоий масофаланиш ва қўлларни ювиш амалиёти вакцинация дастурлари билан параллель равишда давом эттирилиши зарур.
АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари томонидан олиб борилган тадқиқотларга кўра, маҳкам жипсланган ниқоб ёки иккита ниқоб тақиш коронавирусдан ҳимояланиш даражасини сезиларли даражада ошириши аниқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг