«нкмк» тегли мақолалар


ОКМК, НКМК, «Навоийуран» ва «Ўзметкомбинат» евробондлар жойлаштиради
16 январь 2025, 17:35

ОКМК, НКМК, «Навоийуран» ва «Ўзметкомбинат» евробондлар жойлаштиради

2025 йилда ОКМК 1 млрд долларлик, НКМК 500 млн долларлик, «Навоийуран» ва «Ўзметкомбинат» эса 300 млн долларлик евробондларни жойлаштиришни режалаштирмоқда. Uzbekistan Airways, Uzbekistan Airports ва Автомобиль йўллари қўмитаси халқаро рейтингга эга бўлиши ва ташқи бозордан маблағ жалб қилиши керак.

2024 йил якуни бўйича Ўзбекистоннинг энг кўп солиқ тўлаган 20 та корхонаси. Рўйхатда кимлар бор?
15 январь 2025, 15:55

2024 йил якуни бўйича Ўзбекистоннинг энг кўп солиқ тўлаган 20 та корхонаси. Рўйхатда кимлар бор?

2024 йилда давлат ва хусусий сектор бўйича Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаган топ-10 корхона эълон қилинди. Давлат корхоналари орасида «НКМК», «ОКМК» ва «Навоийуран» етакчиликни сақлаб қолди, хусусий секторда UZBAT ва Tashkent Tobacco етакчи бўлди.

Президент металлургия корхоналарининг трансформация дастурлари билан танишди
2 декабрь 2024, 23:21

Президент металлургия корхоналарининг трансформация дастурлари билан танишди

Президентга металлургия корхоналари, жумладан, ОКМК, НКМК, металлургия комбинатининг трансформация дастурлари тақдимот қилинди. Унга кўра, 2025 йилда соҳага 1 млрд доллар инвестиция жалб қилиб, каолин ва кўмир ишлаб чиқаришни ошириш режалаштирилмоқда. НКМК яна 500 млн долларлик евробондлар чиқаради.

НКМК соф фойдаси йилнинг биринчи ярмида 882 млн долларга етди
29 сентябрь 2024, 08:52

НКМК соф фойдаси йилнинг биринчи ярмида 882 млн долларга етди

Биринчи ярим йил якунларига кўра, Навоий кон-металлургия комбинатининг соф фойдаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга ошиб, 882 млн долларни ташкил қилди. Даромади эса 3,35 млрд долларга етди. Олтиннинг ўртача сотиш нархи 14 фоизга ошиб, 2206 долларни ташкил қилди.

7 та давлат компанияси акцияларини халқаро бозорда сотиш режалаштирилмоқда
1 май 2024, 22:44

7 та давлат компанияси акцияларини халқаро бозорда сотиш режалаштирилмоқда

Президент 2025 йилда НКМК, ОКМК ва «Ўзбектелеком»нинг 5 фоизгача акцияларини халқаро фонд бозорига жойлаштириш тўғрисида топшириқ берди. Шунингдек, 7 та давлат компанияси акцияларини халқаро инвесторларга сотиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистондаги энг йирик компания — НКМКнинг 2 фоиз акциялари Давактив балансига ўтказилди
2 апрель 2024, 20:17

Ўзбекистондаги энг йирик компания — НКМКнинг 2 фоиз акциялари Давактив балансига ўтказилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги ўз балансига Ўзбекистондаги энг йирик компания — Навоий кон-металлургия комбинатининг 2 фоиз акциясини олди. Ўтган йилларда компанияни қисман хусусийлаштириш режалари ҳақида хабар берилган эди.

Президент НКМК, ОКМК, «Ўзметкомбинат» ва «Навоийуран»ни ривожлантириш лойиҳалари билан танишди
2 февраль 2024, 13:09

Президент НКМК, ОКМК, «Ўзметкомбинат» ва «Навоийуран»ни ривожлантириш лойиҳалари билан танишди

Президент Навоий ва Олмалиқ КМК, «Ўзметкомбинат» ва «Навоийуран»ни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. НКМК олтин захираларини 1000 тоннага оширишни, ОКМК мис ишлаб чиқаришни 170 минг тоннага етказишни, «Ўзметкомбинат» эса ишлаб чиқариш таннархини 20 фоизга камайтиришни режа қилмоқда.

31 та йирик корхонадаги давлат улушлари Стратегик ислоҳотлар агентлиги балансига ўтказилади
2 март 2023, 19:33

31 та йирик корхонадаги давлат улушлари Стратегик ислоҳотлар агентлиги балансига ўтказилади

Президент 2023−2025 йилларда ислоҳ қилиш ва операцион самарадорлигини ошириш режалаштирилган 31 та давлат улуши бўлган корхона рўйхатини тасдиқлади. Улар орасида НКМК, ОКМК, «Ўзбеккўмир» ва «Ўзбекнефтгаз» бор. Давлат улушлари Стратегик ислоҳотлар агентлигига, бошқарув эса UzAssets`га топширилади.

Навоийдаги конда автосомасвал ёниб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди
3 октябр 2022, 10:21

Навоийдаги конда автосомасвал ёниб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди

28 сентябрь куни НКМКга қарашли конда 31 ёшли ҳайдовчининг «Белаз» русумли автосомасвали ёниб кетди. Натижада ҳайдовчи куйиб жароҳатланди. Тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай фуқаро шифохонада вафот этди. Ҳозир ИИБ терговга қадар текширув ўтказмоқда.

НКМКнинг 2021 йилдаги соф фойдаси 11,3 трлн сўмни ташкил қилди
12 январь 2022, 12:19

НКМКнинг 2021 йилдаги соф фойдаси 11,3 трлн сўмни ташкил қилди

«Навоий кон-металлургия комбинати»нинг 2021 йилдаги соф фойдаси 12,7 фоизга ўсиб, 11,3 трлн сўмни, ишлаб чиқариш ҳажми эса 54,25 трлн сўмни ташкил этди.

ВТБ банки НКМКнинг инвестиция дастурини молиялаштиради
30 сентябрь 2021, 16:41

ВТБ банки НКМКнинг инвестиция дастурини молиялаштиради

Россиянинг ВТБ банки Навоий кон-металлургия комбинатининг инвестиция дастурини молиялаштириш учун 1 млрд долларлик кредит линиясини тақдим этди.

Ўзбекистон уран ишлаб чиқарувчи мамлакатлар рейтингида бешинчи ўринни эгаллади
18 сентябрь 2021, 11:32

Ўзбекистон уран ишлаб чиқарувчи мамлакатлар рейтингида бешинчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон дунё бўйича уран ишлаб чиқарувчи мамлакатлар рейтингида бешинчи ўринни банд этди. 2020 йилда мамлакатда қарийб 3500 тонна уран қазиб олинган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг