Тошкент Ботаника боғида олмахонлар шу қадар кўпайдики, энди фотосуратчилар ҳам — худди «Газета.uz» мухбири Мурод Юсуф каби — уларни бемалол фотоҳикоя қаҳрамонларига айлантиряпти. Қизиғи, олмахонлар Ўзбекистонга хос тур эмас, уларнинг кўпайиши эса «яшаш шароитларининг яхшиланиши» билан боғлиқ.
Ўзбекистонда 2025 йил 1 сентябрдан 2028 йил 1 январга қадар ов қилишга мораторий жорий қилиниши режалаштирилмоқда. Овчиларга муқобил машғулот сифатида ўқ отиш спортига ихтисослаштирилган полигонларда хизмат кўрсатилади. Булар 2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида назарда тутилган.
Кимёвий, биологик ва бактериологик воситалардан фойдаланган ҳолда қасддан дарахтларни қуритиш, уларга шикаст етказиш эндиликда БҲМнинг 75 бараваригача жаримага сабаб бўлади. Электр токи ҳамда портловчи ва кимёвий моддалар билан ов қилганлар эса 5 йилгача озодликдан маҳрум қилинади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг