АҚШ Беларусда яшаётган америкаликларни мамлакатни тарк этишга, шунингдек, у ерга бормасликка чақирди. Бунга «Беларусь расмийларининг маҳаллий қонунларни ўзбошимчалик билан амалга ошираётгани, ҳибсга олиш хавфи ва тартибсизликлар эҳтимоли» сабаб қилиб кўрсатилган.
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилмагани учун жаримага тортди. Шунингдек, жами 8 та банк, тўлов ташкилоти ва тизимлари чора ва санкциялар қўлланиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатнинг шимолий ҳудудларида юзага келаётган мураккаб вазият сабабли фуқароларга қатор тавсиялар берди. Элчихона хавфсизлик чораларини кўришга ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликка чақирди, расмий хабарларини кузатиб бориш сўралди.
Марказий банк январь ойи давомида битта банкни меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилмагани учун жаримага тортди, 3 та банкни эса чора ва санкциялар қўлланиши тўғрисида огоҳлантирди.
Ўзбекистоннинг Тель-Авивдаги элчихонаси Исроилда бўлиб турган фуқаролардан Ўзбекистонга учиш учун бемалол авиачипта олиши мумкинлигини билдирди. Шунингдек, фуқаролардан Исроилдаги яқинлари йўқолган ёки яраланган бўлса, консуллик бўлимини хабардор қилиш сўралди.
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов «топшириқлар ўз вақтида бажарилмагани учун» барча ўринбосарларига огоҳлантириш берди. Шунингдек, қатор ҳудудларда туман ҳокимлари ўринбосарлари ва ташкилот раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чораси қўлланадиган бўлди.
Санитария эпидемиология хизмати ўзини СЭС ходимлари дея таништириб, келиб чиқиши номаълум дориларни сотаётган фирибгарлардан огоҳлантирди. Шундай ҳолатлар юз берса, фуқаролар улардан хизмат гувоҳномаси, иш жойи ва дорини сотишга асос сўрашга ҳақли, дейилади СЭС хабарида.
Президент қарори билан бир қатор амалдорлар огоҳлантирилди. Уларнинг орасида сув хўжалиги вазири, Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси ҳам бор.
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Нодир Девонбеги ва Кўкалдош мадрасаларини кўздан кечириб, уларнинг қаровсиз қолдирилгани ва нураб кетаётгани учун масъул раҳбарларни танқид қилди. Бухоро шаҳар ҳокими, вилоят ҳокимининг ўринбосари ва маданий мерос бошқармаси бошлиғига 10 апрелгача тарихий аҳамиятга молик барча обьектларни ободонлаштиришни буюрди.
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» дастури бўйича кўчат экиш ишлари ҳалигача бошланмагани учун Қўшработ, Каттақўрғон, Томди, Дўстлик, Арнасой, Фориш, Янгиариқ, Шеробод, Термиз, Музработ, Ғузор, Китоб туманлари ҳокимлари қатъий огоҳлантирилганини маълум қилди.
Бахмал туманида юпун кийинган болалар иштирок этган тадбир ташкилотчиларига тумани ҳокимлиги томонидан огоҳлантириш берилди ҳамда қонуний тартибда чора кўриладиган бўлди. Тадбир 5−6 дақиқа давом этган ва болалар узоқ вақт ташқарида қолмаган, дея хабар берди ҳокимлик.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг