2025 йилда ОКМК 1 млрд долларлик, НКМК 500 млн долларлик, «Навоийуран» ва «Ўзметкомбинат» эса 300 млн долларлик евробондларни жойлаштиришни режалаштирмоқда. Uzbekistan Airways, Uzbekistan Airports ва Автомобиль йўллари қўмитаси халқаро рейтингга эга бўлиши ва ташқи бозордан маблағ жалб қилиши керак.
«Ўзбекистон технологик металлар комбинати» 2030 йилга келиб молибден ишлаб чиқаришни қиймат жиҳатидан 3,4 баробар, вольфрамни эса 50 баробарга кўпайтиришни режалаштирмоқда.
Президентга металлургия корхоналари, жумладан, ОКМК, НКМК, металлургия комбинатининг трансформация дастурлари тақдимот қилинди. Унга кўра, 2025 йилда соҳага 1 млрд доллар инвестиция жалб қилиб, каолин ва кўмир ишлаб чиқаришни ошириш режалаштирилмоқда. НКМК яна 500 млн долларлик евробондлар чиқаради.
Шавкат Мирзиёев ОКМКда 4-мис бойитиш фабрикаси қурилишини бошлаб берди. Лойиҳа қиймати 5,3 млрд доллар бўлиб, заводда 146 минг тонна катодли мис, 13 тонна олтин, 73 тонна кумуш олиш қувватлари яратилади, 3 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланади.
Президент 2025 йилда НКМК, ОКМК ва «Ўзбектелеком»нинг 5 фоизгача акцияларини халқаро фонд бозорига жойлаштириш тўғрисида топшириқ берди. Шунингдек, 7 та давлат компанияси акцияларини халқаро инвесторларга сотиш режалаштирилмоқда.
Тошкент вилояти Олмалиқ кон-металлургия комбинати 3-сонли мисни бойитиш фабрикасида темир конструкциялар қулаб тушгани юзасидан меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш моддаси бўйича жиноят иши очилди. Ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар жароҳат олган.
ОКМК мисни бойитиш фабрикаси қурилиш майдонида том қулаб, ишчиларни босиб қолди. Бош прокуратуранинг «Газета.uz»га маълум қилишича, дастлабки маълумотларга кўра, 3 киши ҳалок бўлган, 45 киши жароҳатланган.
Президент Навоий ва Олмалиқ КМК, «Ўзметкомбинат» ва «Навоийуран»ни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. НКМК олтин захираларини 1000 тоннага оширишни, ОКМК мис ишлаб чиқаришни 170 минг тоннага етказишни, «Ўзметкомбинат» эса ишлаб чиқариш таннархини 20 фоизга камайтиришни режа қилмоқда.
Душанба куни Ўзбекистоннинг 3 та клуби Осиё Чемпионлар лигасида ўз иштирокини бошлади. Илк турда «ОКМК» «Ал-Иттиҳод»га 3:0 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, «Насаф» «Ал-Файсалий»ни минимал ҳисобда ютди. «Навбаҳор» эса Неймар бошчилигидаги «Ал-Ҳилол» билан дуранг ўйнади.
2023 йилда Ўзбекистонда 10 та стратегик қазилма кони, 40 та олтин изловчилар учун участка ҳамда 500 дан ортиқ норуда кон ва майдонлари электрон аукцион орқали тадбиркорларга тақдим этилади.
Президент 2023−2025 йилларда ислоҳ қилиш ва операцион самарадорлигини ошириш режалаштирилган 31 та давлат улуши бўлган корхона рўйхатини тасдиқлади. Улар орасида НКМК, ОКМК, «Ўзбеккўмир» ва «Ўзбекнефтгаз» бор. Давлат улушлари Стратегик ислоҳотлар агентлигига, бошқарув эса UzAssets`га топширилади.
ОКМК Тошкентда чанг пайдо бўлишининг асосий сабаби «Ёшлик I» конининг янги участкасида олиб борилаётган тозалаш ишлари экани ҳақидаги маълумотни рад этди.
Самарқанд вилоятида жойлашган «Ингичка» конининг техноген чиқиндиларидан илк марта вольфрам маҳсулоти олинганлиги маълум қилинди. Ушбу лойиҳанинг йўлга қўйилиши 150 та янги иш ўрнини яратиб, қайта ишлаш эвазига йилига 100 тонна вольфрам олишга имкон берди.
Россиянинг ВЭБ.РФ ривожланиш корпорацияси ОКМК таркибида мис бойитиш фабрикаси қурилиши қуриш учун давлат кафолати ва таъминотисиз 712 млн евро миқдорида кредит ажратмоқда. Янги иншоот ҳисобидан завод 2028 йилга бориб катодли мис ишлаб чиқаришни йилига 400 минг тоннага етказишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон мис маҳсулотларини сотишдан 2,5 миллиард доллар даромад олади, бу металнинг қарийб 60 фоизи хомашё сифатида экспорт қилинади. Электр транспорт воситалари ва электротехника ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳисобига 2030 йилга бориб глобал талабнинг 40 фоизга ўсиши кутилмоқда. Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ОКМК мис кластери базасида электромобилларни қувватлаш шохобчалари ҳамда электромобиллар ва электр автобуслар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни тавсия қилди.
SFI Management Group Ўзбекистон ҳукумати томонидан зиммасига юкланган вазифаларнинг аксарияти бажарилгани ҳамда «Ўзметкомбинат», ОКМК ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» билан ишончли бошқарув шартномалари бекор қилинганини эълон қилди.
Олмалиқда бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтаётган маданият саройида фуқаролар сонининг ортиб кетиши катта тиқилинчга олиб келди. Ярмарка бошқа ҳудудга кўчирилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг