Олмаота яқинида 6,1 магнитудали зилзила юз берди, шаҳарда зилзила кучи 5 баллни ташкил этди. Метро фаолияти тўхтатилди, полиция кучайтирилган иш тартибига ўтказилди. Кўплаб шаҳарликлар ваҳима ичида кўчага чиқди.
Кеча тунда Хитойда кучли зилзила содир бўлди. Унинг кучи Олмаотада 5 баллни ташкил қилди. Шаҳар аҳолиси ваҳима ичида кўчаларга югуриб чиқди, йўлларда тирбандликлар юзага келди. Олмаоталиклар тунда қандай омон қолгани — «Газета.uz» материалида. Биз воқеа гувоҳи билан суҳбатлашдик.
Олмаотада январь воқеалари қурбонлари хотираси учун ўрнатилган «Тағзим» ёдгорлиги очилди. Маросимда Қозоғистон президенти қатнашди. У фожиали ҳодисаларни доимо ёдда тутиш лозимлигини, шу боис ёдгорлик ўрнатиш ҳақида кўрсатма берганини таъкидлади. Воқеалар давомида 238 киши ҳалок бўлганди.
Тартибсиз автотураргоҳларга қарши курашиш мақсадида ноябрдан Тошкентда пулли тўхташ жойларини жорий этиш режалаштирилганди. Шу каби чоралар дунёнинг турли шаҳарларида ҳайдовчилар қаршилигига дуч келган. «Газета.uz» учта шаҳар — Оклахома-Сити, Москва ва Олмаота тажрибаси ҳақида сўзлаб беради.
Олмаотада паспортлари олиб қўйилиб, мажбурий меҳнатга жалб қилиш мақсадида ушлаб турилган 10 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди.
Қозоғистондаги январь воқеалари вақтида намойишчилар томонидан вайрон қилинган ва ёқиб юборилган Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Олмаота шаҳридаги қароргоҳи бузилади. Президент матбуот котиби Берик Уали унинг ўрнида шаҳар аҳолиси учун сайилгоҳ барпо этилишини маълум қилди.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат ҳукуматининг истеъфосини қабул қилди. Мангистау вилояти ва Олмаота шаҳрида фавқулодда ҳолат жорий этилди.
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри ва вилоятида карантин чоралари кучайтирилмоқда. Вилоят дам олиш кунлари тўлиқ карантинга олинади. Ҳудудда коронавирус ҳолатлари даражаси 0,6 фоизга ўсган, кунига 99 ҳолат қайд этилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг