Март ойида Ўзбекистон 1,35 млрд долларлик, йил бошидан буён эса 2,66 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Бу мамлакат умумий экспортининг 41,7 фоизини ташкил этади.
Март ойида олтин нархининг кўтарилиши фонида Ўзбекистон олтин-валюта захиралари деярли 2 млрд долларга кўпайди. Захирадаги олтин миқдори салкам 1,3 млрд долларга ошганига қарамай, унинг физик ҳажми 12 тоннага камайган.
Февраль ойида Ўзбекистон 12 тонна қимматбаҳо металл сотган ҳолда дунёда энг кўп олтин сотувчига айланди. 2023 йилда мамлакат олтин сотиш бўйича иккинчи бўлганди.
2023 йил якуни бўйича Ўзбекистон дунёда иккинчи энг кўп олтин сотган мамлакат бўлди. Олтин бўйича соф савдо 25 тоннадан ортиқни ташкил этиб, биринчиликни эгаллаган Қозоғистондан икки баробар кам кўрсаткични қайд этди. Шунингдек, мамлакат декабрь ойида 9 тонна олтин харид қилди.
Президент Навоий ва Олмалиқ КМК, «Ўзметкомбинат» ва «Навоийуран»ни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. НКМК олтин захираларини 1000 тоннага оширишни, ОКМК мис ишлаб чиқаришни 170 минг тоннага етказишни, «Ўзметкомбинат» эса ишлаб чиқариш таннархини 20 фоизга камайтиришни режа қилмоқда.
Декабрда Ўзбекистон халқаро захиралари кўпайди, бироқ 2023 йил бўйича мамлакатнинг «молиявий ёстиқчаси» 1,2 млрд долларга камайиб, 34,56 млрд долларни ташкил этди. Йиллик ҳисобда захиралар камайиши 2018 йилдан бери илк марта кузатилди. Олтиннинг физик ҳажми йил давомида деярли 25 тоннага камайди.
Ўзбекистон учинчи чорак якунларига кўра олтин харид қилиш бўйича дунёда бешинчи ўринни эгаллади. Марказий банк ушбу даврда 7 тонна олтин сотиб олган.
Учинчи чоракда Ўзбекистон Марказий банки 19,5 трлн сўмга олтин сотиб олди, бироқ 22,8 трлн сўмлик (1,9 млрд доллар) валюта интервенцияларини амалга оширди.
Дастлабки етти ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб 35 млрд долларга (+23,3 фоиз) етди. 5,6 млрд долларга ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 баробар кўпроқ олтин сотилди. Озиқ-овқат, нефть маҳсулотлари, кўмир, автомобиллар импорти ўсди.
JPMorgan олтин нархи 2024 йилда рекорд даражага — бир унцияси 2175 долларгача кўтарилишини кутмоқда. Бу, экспертларнинг фикрига кўра, яқинда асосий ставкани 22 йил ичида максимал даражага кўтарган АҚШ Федерал захира тизимининг пул-кредит сиёсатини юмшатиши фонида содир бўлади.
Май ойида Ўзбекистон хорижга 11 тонна олтин сотиб, дунёда олтин сотиш бўйича иккинчи ўринга чиқди. Туркия 63 тонна кўрсаткич билан қимматбаҳо металл савдоси бўйича яна мутлақ етакчига айланди.
Давлатобод туманида соф қуйма олтинларни 20 минг долларга сотаётган икки шахс ушланди. Экспертиза хулосасига кўра, олтин баҳоси 222,8 млн сўмга баҳоланган.
Ҳиндистоннинг Индира Ганди халқаро аэропортида қиймати 125 минг доллардан зиёд бўлган 16,5 кг олтинни олиб ўтаётган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
ДХХ ходимлари томонидан 1 килограмдан зиёдроқ оғирликдаги 999 пробали олтин бўлаклари ва 838 грамли ёқут тошининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Уларнинг умумий нархи 1,27 млрд сўмдан ошади.
Ўзбекистон олтин қазиб олишни қарийб бир ярим баробарга, яъни 150 тоннагача оширишни режалаштирмоқда.
Январда Ўзбекистоннинг товар айирбошлаш ҳажми 42 фоизга ошиб, 5 млрд долларга етди. Экспортнинг ярмидан кўпи олтиндан иборат бўлиб, 1,18 млрд долларга қимматбаҳо металл сотилган. Тўқимачилик маҳсулотлари, газ ва ўғит етказиб бериш ҳажми камайган.
Самарқанд вилоятидаги «Юқори нуқта» ЙПХ масканида Hyundai Elantra ҳайдовчиси ёнида умумий оғирлиги 1,1 кг бўлган 10 дона олтин қотишмаси борлиги аниқланди. Баҳоси 703,9 млн сўмлик олтин Тошкентга олиб кетилаётгани маълум бўлди. Гумондорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Европа Иттифоқи Россиядан олтин импорт қилиш бўйича чекловларга қўшилиш масаласини ўрганмоқда. Аввалроқ G7 давлатлари Россия олтинини етказиб беришни тақиқлаганди.
Ўзбекистон Россия олтинини ташқи бозорларда алмаштиришни режалаштирмаяпти, дея таъкидлади инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Шуҳрат Вафоев РБКга. 2021 йилда бу давлатлар қимматбаҳо металлар экспорти бўйича жаҳон етакчилари қаторидан жой олди.
Навоий вилоятининг Томди тумани ҳудудидаги Мурунтов конида 40 млн тоннадан ортиқ олтинга бой маъдан захирасига эга «Балпантоғ» ва «Томдибулоқ» конлари очилди. Ундан қарийб 15 йил давомида йилига 3 млн тоннадан ортиқ руда қазиб олиш режалаштирилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг