Ўзбекистон президенти ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Иссиқкўлдаги 4 та пансионатни расмий Тошкентга бериш ҳақидаги халқаро шартномани тасдиқлади. Унга кўра, учта банк ва механика заводи реконструкцияни якунлаши ва у ерда меҳмонхона комплексларини ташкил этиши керак бўлган мулк ҳуқуқини олади.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат Иссиқкўлдаги пансионатларни миллийлаштириш эвазига Ўзбекистонга 40 млн доллар товон пули тўлай олмаслигини, шу боис томонлар уни ижарага беришга келишиб олганини айтди. «Яқин 15−20 йил ичида уларни модернизация қилишга сармоя кирита олмаймиз», — деди у.
Президент Шавкат Мирзиёев «Саховат» ҳамда «Мурувват» интернат-уйларида шароитни яхшилаш, ходимларнинг ойлик иш ҳақларини ошириш бўйича кўрсатма берди. Нуронийларнинг ҳолидан хабар олиб туриш учун яқин атрофдаги шифохоналар, мактаблар бириктирилиши мумкин. ССВ ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигини Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг