Ўзбекистон президенти амалий ташриф билан Москва шаҳрига етиб борди. Уни Внуково халқаро аэропортида Россия ҳукумати раиси ўринбосари Денис Мантуров ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари, шунингдек, Арманистон бош вазири билан биргаликда Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этди. Номаълум аскар қабрига гулчамбар ҳам қўйди.
Бу йил ҳам Қозоғистонда 7 май — Ватан ҳимоячилари ҳамда 9 май — Ғалаба кунларида ҳарбий парадлар ўтказилмайди. Лекин бутун мамлакат бўйлаб 50 га яқин ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ташкиллаштирилади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Москвада Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган парадда иштирок этди. Мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта ўзбекистонлик ҳарбийлар ҳам ушбу тадбирда қатнашди.
Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида 12 мамлакат ҳарбийлари, жумладан, Ўзбекистон вакилларининг ҳам қатнашади. Айни пайтда хорижлик ҳарбийлар Москвага етиб борган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг