Президент Париж паралимпиадаси совриндорлари билан учрашувда 2028 йилги ўйинларга ҳозирданоқ тайёргарлик кўриш кераклигини айтди. «Келгуси Паралимпия ўйинларида кучли ўнталикка кириш бош мақсадимиз бўлади», — деди у.
Шавкат Мирзиёев Париждаги ёзги Паралимпия ўйинларида натижаларга эришган спортчи ҳамда мураббийлардан бир гуруҳини орден ва фахрий унвонлар билан мукофотлади. Рўйхат.
Бош вазир Абдулла Арипов Парижда тарихий натижага эришган Паралимпия ўйинлари совриндорларини табриклаб, уларнинг муваффақиятида давлат раҳбарининг ҳиссасини таъкидлади. «Олимпиадада 13-ўрин, Паралимпиадада 13-ўрин! Балки кимларгадир 13-рақам ёқмас, лекин Ўзбекистонга жуда ҳам ёқяпти», — деди у.
Париждан қайтган паралимпиячилар Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди ва уларга совғалар топширилди. Жараён қандай ўтгани — «Газета.uz» фотомухбири Мурод Юсуф объективида.
Париждаги Паралимпия ўйинларида қатнашган Ўзбекистон делегацияси Тошкентга етиб келди. Мусобақа совриндорларига пул, машина ва уй кўринишидаги «Президент совғалари» топширилди.
Париждаги Паралимпия ўйинларининг сўнгги кунида Ўзбекистон делегациясининг 3 нафар аъзоси спортнинг 2 та тури бўйича иштирок этади. Тақвим.
Президент Париждаги Паралимпия ўйинларида олтин ва бронза медаль олган спортчилар Нурхон Қурбонова ҳамда Толиббой Йўлдошев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Парадзюдочи Довурхон Кароматов -90 кг вазн тоифасида грузиялик рақибини енгиб, бронза медалини олди. У Токио-2021 Паралимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритганди.
Ўзбекистон делегациясининг энг ёш вакили, 15 ёшли Шаҳина Йигиталиева Паралимпия ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди. У найза улоқтириш баҳсларида 43,12 метр натижа билан иккинчи бўлди.
Ўзбекистон вакили Учқун Қуронбоев парадзюдо бўйича Паралимпия ўйинларида бронза медални қўлга киритди. У учинчи ўрин учун баҳсда жанубия кореялик рақибини мағлуб этди. Бу — Қуронбоев учун Паралимпиадалардаги иккинчи медаль.
Ўзбекистонлик парадзюдочи Кумуш Ходжаева Паралимпия ўйинлари финалида япониялик рақибига имкониятни бой берди ва кумуш медални қўлга киритди. Делегация ҳисобидаги медаллар сони 21 тага етди.
Шавкат Мирзиёев иккинчи бор Паралимпия ўйинлари чемпиони бўлган дзюдочи Шерзод Намозов ва уч карра «олтин» соҳиби бўлган Хусниддин Норбековни телефон орқали табриклади.
Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида Толиббой Йўлдашев диск улоқтириш бўйича олтин, Темур Гиязов эса баландликка сакраш бўйича бронза медалига эга бўлди. Йўлдашев аввалроқ ядро улоқтириш бўйича бронза медалига ҳам эга чиққанди.
Паралимпия ўйинларининг навбатдаги кунида Ўзбекистон делегациясининг 22 нафар аъзоси спортнинг 5 та тури бўйича иштирок этади. Хусусан, аввалги баҳсларда олтин медаль олган Қудратуллахон Маъруфхўжаев диск улоқтириш ва Ёрқинбек Одилов ядро улоқтириш баҳсларида қатнашади.
Пара енгил атлетикачи Хусниддин Норбеков ядро улоқтириш баҳсларида турнир рекордини ўрнатиб, Паралимпиада олтин медалини қўлга киритди. Шу тариқа у учта Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлган илк ўзбекистонлик спортчи бўлди.
Паралимпиячи Сервер Ибрагимов 50 метрга тўппончадан отиш баҳсларида кумуш медали соҳибига айланди. У Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида бронза медални қўлга киритганди.
Парижда ўтаётган Паралимпия ўйинларининг еттинчи кунида Ўзбекистон делегациясининг 10 нафар аъзоси спортнинг 4 та тури бўйича иштирок этади. Хусусан, ядро улоқтириш бўйича кумуш медаль олган Кубаро Ҳакимова диск улоқтириш баҳсларида қатнашади. Тақвим.
Шавкат Мирзиёев Париждаги Паралимпия ўйинларида ядро улоқтириш бўйича олтин медални қўлга киритиб, икки карра чемпион бўлган Бобур Омонов билан телефонда суҳбатлашди. Президент бу натижа Ўзбекистон паралимпия ҳаракати тарихида муҳим воқеа бўлганини қайд этди.
Парижда ўтаётган Паралимпия ўйинларининг олтинчи кунида Ўзбекистон делегациясининг 6 нафар аъзоси спортнинг 2 та тури бўйича иштирок этади. Тақвим.
Гулжаной Наимова Паралимпия ўйинларида таэквондо бўйича кумуш медални қўлга киритди. Буюк Британия вакилига қарши кечган финалда у юзидан зарба қабул қилиб олди ва жангни давом эттира олмади. Уни замбилда олиб чиқиб кетишди. Жангдан кейин у ўзини яхши ҳис қилаётганини айтди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг