Паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари 2030 йилгача экин майдонларидан ташқари ер солиғидан озод этилади. Шунингдек, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари 2027 йилгача мол-мулк ва фойда солиғидан имтиёзларга эга бўлади.
1 апрелдан бошлаб гўшт, сут ва тухум сотишдаги тушуми даромадининг 90 фоизини ташкил этувчи чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари учун ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади. «Микрокредитбанк»ка 1 млн иш ўрни яратишга мўлжалланган «Парранда боқиш — даромад топиш» лойиҳаси учун 50 млн доллар ажратилади.
Президентга паррандачиликни ривожлантириш чора-тадбирлари тақдимот қилинди. Жорий йилда 1 млн тонна парранда гўшти, 10,5 млрд тухум етиштириш, экспортни 2 карра ошириб, 180 млн долларга етказиш кўзда тутилган. Бу учун, хусусан, кам қувватдаги ёки тўхтаб қолган корхоналар молиявий соғломлаштирилади.
Ҳиндистоннинг Avee Broilers генетик компанияси Жиззах ва Самарқанд вилоятларида паррандачилик корхонаси барпо этишни режалаштирмоқда. Ушбу корхона ишга туширилгач, Ўзбекистон гўшт импортидан воз кечиб, уни экспорт қила бошлаши кутилмоқда.
Президентга чорвачиликни ривожлантиришга доир таклифлар берилди. АҚШ ҳамкорлигида паррандачиликка генетик технологияларни жорий этиш, паррандачилик корхоналарини 5 йилга ер солиғидан озод қилиш, парранда гўшти экспортига рухсат бериш, аҳолини қоракўл қўйи ва эчкилар билан таъминлаш режалаштирилган.
Гўшт, сут ва тухум етиштиришни кўпайтиришга 315 млн доллар ажратилади, маблағ чорва комплексини ташкил этиш, қорамол олиш ва омухта-ем чиқариш учун берилади. Президент беларуслик ҳамкорлар билан 200 млн долларлик сут ва озуқа ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар тайёрлаш бўйича топшириқ берди.
Ўзбекистон президенти озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бўйича таклифлар билан танишди. Жумладан, ҳудудларда сут йиғиш марказларини ташкил этиш, чорва молларини идентификация қилиш, паррандачилик хўжаликларига 35 млн доллар ажратиш, креветкани саноат усулида етиштириш режалаштирилмоқда.
Президент қарори билан чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига чорвачилик ва парранда гўшти, сут ва балиқ етиштириш учун ажратиладиган субсидиялар миқдори икки баробарга қисқартирилди. Бу ушбу маҳсулотлар нархининг ошишига олиб келиши мумкин, деди фермерлардан бири.
1 июндан паррандачилик билан шуғулланувчи тадбиркорларга дон захираси яратиш учун 3 ойлик имтиёзли давр билан 12 ойгача револьвер кредитлар ажратилади. Бундан ташқари, паррандачилик хўжаликларига давлат томонидан имтиёз ва субсидияларни my.vetgov.uz сайти орқали бериш йўлга қўйилмоқда.
Андижон вилоятида аҳолини паррандачиликка кенг жалб этиш дастури амалга оширилмоқда. Давлат ОАВлари ҳар 100 та товуқдан 80 таси тухум туғиб, 2 млн сўм (тухум нархи 1500 сўм бўлса) соф фойда келтириши мумкинлиги ҳақида хабар бермоқда. Бироқ айрим аҳоли вакиллари товуқлар 30 донадан кўп тухум қўймаётгани, баъзилари ўлиб кетаётгани ва тухум 700 сўмдан сотилаётгани, шунинг учун ҳам зарар кўраётганини айтишмоқда. Андижон ҳокимлиги ушбу ҳолатлар бўйича муносабат билдирди.
Паррандачилик хўжаликларига ўз хўжаликларида етиштирилиб, сотилган парранда гўштининг ҳар бир килограми учун субсидия миқдори оширилмоқда.
1 июндан ҚҚС тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига — ўз хўжаликларида етиштирилиб, реализация қилинган тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ҳамда парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 1 000 сўм миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратилади. Паррандачилар учун уч йил давомида қатор солиқлар, жумладан, даромад ва мол-мулк солиғида камайтирилган ставкалар қўлланилади
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг