Ўзбекистонда таълим олувчиларга нисбатан зўравонликка мойиллиги мавжуд педагог кадрларни аниқлаш ва уларга психологик ёрдам бериш механизмларини жорий этиш таклиф этилмоқда. Уларнинг касбий сўниши ва стрессларнинг олдини олиш учун симулятор ва кейслар яратиш ҳам режалаштирилмоқда.
Педагоглар касбий сертификат назорат синовида қатнашиш учун давлат хизматлари марказларига шахсан бориб ёки ЯИДХП (my.gov.uz)да тўлдирган ҳолда рўйхатдан ўтиши мумкин бўлди. Биринчи марта касбий сертификат олиш бўйича назорат синовида иштирок этиш учун талабгордан тўлов ундирилмайди.
Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанларидан миллий сертификатга эга педагогларга 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон ҳукумати ўқитувчиларнинг узайтирилган таътил муддатини тасдиқлади. Илгари улар меҳнат қонунчилигидаги ўзгаришлар туфайли таътил тўлови миқдори камайтирилганидан шикоят қилганди. Ўқитувчиларнинг календарь кунлар ҳисоби бўйича таътил муддати узайди.
Президент қарори лойиҳасига кўра, ўқитувчиларнинг лавозим маошлари ўртача 20 фоизга ошиши, фидоий, ташаббускор ҳамда юқори натижаларга эришган педагогларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик 50 фоизгача устама тўлаш тизими жорий этилиши мумкин.
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Таклиф этилган қонун лойиҳасида дастлабки тақдим этилган лойиҳадаги бир қанча имтиёзлар йўқлиги маълум бўлди. Айрим депутатлар лойиҳа ҳақида эътирозларини билдирди.
Президент ўқитувчиларни меҳнатга мажбурлаганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликни белгиловчи ва меҳнатга ноқонуний аралашганлик учун жазони кучайтирувчи қонунни имзолади. «Энди сиз қонун ҳимоясидасиз», — дейди президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг