«пенсия» тегли мақолалар


Март ва августдан иш ҳақи ва пенсияларнинг ошиши ҳақидаги хабарлар ёлғон — Молия вазирлиги
17 февраль 2025, 08:53

Март ва августдан иш ҳақи ва пенсияларнинг ошиши ҳақидаги хабарлар ёлғон — Молия вазирлиги

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги март ва август ойларидан иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг ошиши ҳақидаги хабарларни рад этди. Вазирлик бу борадаги маълумотлар расмий манбалар орқали эълон қилинишини эслатиб ўтди.

Пенсияни автоматик — аризасиз тайинлаш режалаштирилмоқда
13 февраль 2025, 21:53

Пенсияни автоматик — аризасиз тайинлаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда фуқаролар пенсия ёшига етганда ариза топшириши шарт бўлмайдиган проактив пенсия тизимига ўтилади. Депутатлар тегишли қонунни биринчи ўқишда қабул қилди. Тизимни 1 мартдан ишга тушириш режалаштирилган.

Ўзбекистондан вақтинча чиқиб кетган пенсионерларга пенсия қандай тўланади?
5 февраль 2025, 12:19

Ўзбекистондан вақтинча чиқиб кетган пенсионерларга пенсия қандай тўланади?

Ўзбекистондан чиқиб 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида қайтиб келмаган фуқароларга пенсия тўлаш вақтинча тўхтатиб турилади, дея билдирди Пенсия жамғармаси. Фуқаро қайтиб келганида олинмай қолган ойлардаги маблағнинг 24 ойлигини олиш ҳуқуқига эга.

Пенсия миқдори кўпроқ чиқиши учун нима қилиш керак?
10 январь 2025, 14:19 1

Пенсия миқдори кўпроқ чиқиши учун нима қилиш керак?

Пенсия жамғармаси бўлажак пенсионерларга тавсиялар берди. Жамғарма пенсияга чиқиш вақти келганда муаммоларга учрамаслик, пенсия миқдори эса юқорироқ бўлиши учун фуқаролар қандай йўл тутиши кераклигини тушунтирди.

Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ҳисоблашнинг янги тартиби тасдиқланди
27 ноябрь 2024, 15:43

Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ҳисоблашнинг янги тартиби тасдиқланди

Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ўзбекистонда 97 нафар 2-жаҳон уруши фахрийлари пенсия олмоқда
16 октябр 2024, 18:09

Ўзбекистонда 97 нафар 2-жаҳон уруши фахрийлари пенсия олмоқда

Пенсия жамғармаси маълумотларига кўра, ҳозирда республикада 97 нафар 2-жаҳон уруши фахрийлари пенсия олмоқда. Уларнинг деярли ярми аёллардир. Энг кўп уруш фахрийси Тошкент шаҳри ва вилоятида рўйхатга олинган.

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами муносабати билан сентябрь пенсияси олдиндан тўлаб берилади
28 август 2024, 14:19

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами муносабати билан сентябрь пенсияси олдиндан тўлаб берилади

Ўзбекистонда пенсия тўловларини банк пластик картада олувчи фуқароларнинг сентябрь ойи учун пенсия тўловлари 1 сентябрь кунига қадар ўтказиб берилади.

Ички ишлар органларидан пенсияга чиқиш учун хизмат муддати узайтирилгани йўқ — ИИВ
22 август 2024, 11:50

Ички ишлар органларидан пенсияга чиқиш учун хизмат муддати узайтирилгани йўқ — ИИВ

ИИВ ички ишлар органларида пенсияга чиқиш учун хизмат муддатини 25 йилгача узайтириш мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этиб, бундай таклиф ёки қўшимчалар кўзда тутилмаганини билдирди. Ҳозирда бу муддат 20 йилни ташкил этади.

Ўзбекистонда кузда иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори оширилади
12 август 2024, 22:22

Ўзбекистонда кузда иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори оширилади

Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар 15 фоизга оширилади. 1 октябрдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг маоши 10 фоизга, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг маоши эса 15 фоизга кўтарилади.

1 майдан пенсия ва нафақанинг энг кам миқдорлари оширилади
1 май 2024, 22:08

1 майдан пенсия ва нафақанинг энг кам миқдорлари оширилади

Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсия ва боқувчисини йўқотган оиланинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз аъзоси учун пенсия миқдори 4,3 фоизга оширилади. Бу миқдор минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичи (камбағаллик чегараси) даражасига етказилди.

Пенсиянинг минимал миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз бўлмаслиги белгиланди
19 март 2024, 14:54

Пенсиянинг минимал миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз бўлмаслиги белгиланди

Ўзбекистонда пенсиянинг минимал миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз бўлмаслигини белгиланди. Қонун билан пенсиялар миқдорини йил давомида истеъмол нархлари индекси даражасининг ўсиш суръатларини инобатга олиб ошириб бориш тартиби аниқлаштирилди.

Пенсиянинг минимал миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз бўлмаслиги белгиланмоқда
10 февраль 2024, 11:26

Пенсиянинг минимал миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз бўлмаслиги белгиланмоқда

Сенат пенсиянинг минимал миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз бўлмаслигини белгиловчи қонунни маъқуллади. Ҳужжат билан пенсиялар миқдорини йил давомида истеъмол нархлари индекси даражасининг ўсиш суръатларини инобатга олиб ошириб бориш тартиби ҳам белгиланмоқда.

1 декабрдан иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдори 7 фоизга ошади
17 ноябрь 2023, 17:04

1 декабрдан иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдори 7 фоизга ошади

Президент фармони билан 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар миқдори 7 фоизга оширилади. Шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 340 минг сўм этиб белгиланмоқда.

2024 йилда иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар миқдори оширилиши режалаштирилмоқда
2 ноябрь 2023, 17:14

2024 йилда иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар миқдори оширилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда 2024 йилда давлат бюджетининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендия ва нафақалар миқдорини ва айрим хизматларнинг тарифларини ошириш билан боғлиқ харажатлари 9,6 трлн сўмни ташкил этади. Умумий ҳисобда иш ҳақи, пенсия ва стипендияларга давлат бюджети харажатларининг ярмидан кўпи йўналтирилади.

Ўзбекистонда 2025 йилдан ёшга доир пенсия тайинлашда ҳужжат талаб этилмайди
1 ноябрь 2023, 15:09

Ўзбекистонда 2025 йилдан ёшга доир пенсия тайинлашда ҳужжат талаб этилмайди

Президент қарорига кўра, ёшга доир пенсияларни проактив шаклда тайинлаш тартиби жорий этилади. Бунда, 2025 йил 1 мартдан фуқароларга ёшга доир пенсиялар алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда, Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали тегишли маълумотларига асосан тайинланади.

Мустақиллик байрами сабабли пенсия тўловлари олдиндан тўлаб берилади
28 август 2023, 15:24

Мустақиллик байрами сабабли пенсия тўловлари олдиндан тўлаб берилади

Мустақиллик байрами муносабати билан сентябрь учун пенсия ва нафақа тўловлари (нақдсиз шаклда) 29−31 август кунлари пластик карталарга ўтказиб берилади. Пуллар нақд шаклда олувчиларга 4 сентябрдан етказиб берилади.

Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори мунтазам ошириб борилади — президент
8 май 2023, 12:33

Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори мунтазам ошириб борилади — президент

Президент иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори мунтазам ошириб борилишини билдирди. Бунинг учун бюджетдан ҳар йили қўшимча 30−40 трлн сўм ажратиш керак бўлади. Шунингдек, давлат раҳбари ҳар йили юзлаб янги боғчалар, мактаб ва шифохоналар қуриш лозимлигини таъкидлади.

Ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойгача узайтирилади
2 март 2023, 13:24 1

Ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойгача узайтирилади

2024 йилдан ўз вақтида олинмаган пенсия пулини олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 24 ой давр учун пул тўлаб берилади. Қонунчиликка кўра, аввал бу муддат 12 ойдан ошмасди.

Ўзбекистонда маҳкумларнинг жазони ўташ давридаги меҳнати пенсия тайинлашда ҳисобга олинади
16 февраль 2023, 10:26

Ўзбекистонда маҳкумларнинг жазони ўташ давридаги меҳнати пенсия тайинлашда ҳисобга олинади

Президент имзоланган қонун билан энди озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ижро этиш муассасаларида бажарадиган ҳар қандай иши, агар ушбу иш бажарилган давр учун жазони ижро этиш муассасаси томонидан ижтимоий солиқ тўланган бўлса, пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб ҳисобланади.

1 январдан пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган ўртача иш ҳақи миқдори оширилади
15 декабрь 2022, 21:15 1

1 январдан пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган ўртача иш ҳақи миқдори оширилади

Президент фармонига кўра, январь ойидан бошлаб фуқароларнинг пенсия тайинлашда ҳисобга олинган ўртача ойлик иш ҳақи 3,2 млн сўмдан юқори бўлса, уларга амалдагига нисбатан қарийб 390 минг сўм кўпроқ пул тўланади. Пенсияси ошадиган фуқароларга декабрь ойида SMS хабар юборилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг