«пенсия» тегли мақолалар


I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшилади
27 октябр 2022, 15:13 1

I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшилади

Президент имзолаган янги қонун билан энди I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади. Махсус иш стажи камида 25 йил бўлган тиббий ходимлари белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.

350 мингдан ортиқ фуқаронинг пенсияси оширилади
20 сентябрь 2022, 10:57

350 мингдан ортиқ фуқаронинг пенсияси оширилади

1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоблаш учун фойдаланиладиган максимал ўртача ойлик иш ҳақи миқдори оширилади. Жами 352 минг фуқаронинг пенсия миқдори қайта ҳисоблаб чиқилади.

Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақининг максимал миқдори оширилиши кутилмоқда
28 июнь 2022, 10:00

Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақининг максимал миқдори оширилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда пенсияни ҳисоблаш миқдорини ошириш таклиф этилмоқда. Унга кўра, ҳозиргача 3,7 млн сўм ойлик олган фуқарога пенсия тайинлашда инобатга олинган 3,2 млн сўмни — 3,8 млн сўмгача ошириш режалаштирилган. «Бу пенсия миқдори сезиларли ошишини таъминлайди», — деб ҳисоблайди Пенсия жамғармаси.

Қашқадарёда сайёр касса ходимлари 100,5 млн сўмлик пенсия ва нафақани ўзлаштирди
13 июнь 2022, 17:09

Қашқадарёда сайёр касса ходимлари 100,5 млн сўмлик пенсия ва нафақани ўзлаштирди

Шаҳрисабз туманида сайёр кассанинг бухгалтер-назоратчиси ва кассири 150 нафар фуқаронинг март, апрель ва май ойлари учун пенсия ва нафақа пулларини ўзлаштиргани аниқланди. Улар текширув вақтида 100,5 млн сўмлик зарарни тўлиқ қоплаган. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Молия вазирлиги: Пенсия олувчиларнинг 96 фоизига карталарига бир марталик ёрдам пули юклаб берилган
28 май 2022, 22:43

Молия вазирлиги: Пенсия олувчиларнинг 96 фоизига карталарига бир марталик ёрдам пули юклаб берилган

Молия вазирлиги пенсия ва нафақа олувчиларнинг 96 фоизи аллақачон карталарига бир марталик моддий ёрдам олганини маълум қилди. Пенсияни нақд пулда оладиганлар учун ёрдам пули 8 июнга қадар сайёр кассалар орқали берилади.

Ўзбекистонда бир ойлик ўртача пенсия миқдори эълон қилинди
26 октябр 2021, 19:42

Ўзбекистонда бир ойлик ўртача пенсия миқдори эълон қилинди

Сентябрда республика бўйича бир ойлик ўртача пенсия миқдори 924 780 сўмни ташкил этди. Ўртача пенсиянинг энг юқори миқдори Тошкент шаҳрида (1 250 992 сўм) ва энг кам миқдори Андижон вилоятида (801 640 сўм) қайд этилган. 2016−2021 йилларда пенсиялар миқдори 2,2 бараварга ошди.

1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади
4 июнь 2021, 20:11 2

1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади

Президентнинг тегишли фармони билан 1 июлидан пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдори оширилади. Шунингдек, ижтимоий нафақалар учун қўшимча тўловлар жорий этилади.

Пенсия ва нафақаларни тарқатиш ҳуқуқи турли банкларга берилади
5 май 2021, 09:27

Пенсия ва нафақаларни тарқатиш ҳуқуқи турли банкларга берилади

Кейинги йилдан бошлаб пенсия ва нафақаларни тарқатадиган банклар тендер орқали танланади. Улар пенсияларни нақд пулда беришлари керак бўлади. Пенсияларни тайинлаш учун фақат паспорт (ID-карта) талаб қилинади.

Айрим пенсионерларнинг ойлик пенсияси 10 фоиздан 20 фоизгача оширилади
26 март 2021, 14:27

Айрим пенсионерларнинг ойлик пенсияси 10 фоиздан 20 фоизгача оширилади

Президент фармони билан «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун пенсия миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача оширилмоқда. Бундан ташқари, «Саховат» ва «Мурувват» уйлари раҳбар ходимларининг ойлик маошлари 1,2 баравардан 2 бараваргача оширилади.

Тошкентда пенсия пулларини «еб кетган» «Халқ банки» кассирига жиноят иши қўзғатилди
2 февраль 2021, 16:40

Тошкентда пенсия пулларини «еб кетган» «Халқ банки» кассирига жиноят иши қўзғатилди

Мирзо Улуғбек тумани «Халқ банки» филиали сайёр касса ҳисобчиси 170 млн сўм миқдоридаги пенсия ва нафақаларни талон-тарож қилганлиги аниқланди. Банк ҳодими ушбу пулларни ўтган йилнинг сентябрь ойидан буён тарқатмасдан, ўзлаштиргани маълум бўлди.

Ишламайдиган фуқаролар пенсия олишлари мумкин бўлади
18 январь 2021, 16:46

Ишламайдиган фуқаролар пенсия олишлари мумкин бўлади

1 июлдан бошлаб ишламайдиган фуқаролар пенсияга чиқишлари учун, уларнинг турмуш ўртоқлари ҳар ойда ўз даромадидан ижтимоий солиқ тўлашлари мумкин бўлади. 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида, ҳеч қандай қўшимча ҳужжатлар сўралмасдан ҳисобланади.

Ўзбекистонда 800 нафарга яқин 100 ёшдан ошган фуқаролар бор
12 октябр 2020, 13:30

Ўзбекистонда 800 нафарга яқин 100 ёшдан ошган фуқаролар бор

1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 794 нафар 100 ёшга тўлган ва 100 ёшдан ошган фуқаролар пенсия ва нафақа олишади. Бир асрдан зиёд умр кўрганларнинг 131 нафари эркак, 663 нафари аёллардир. Уларнинг энг кўпи — 143 нафари Қашқадарё вилоятида яшайди.

Пенсия ва нафақалар 10 фоизга оширилиши режалаштирилмоқда
30 июль 2020, 15:32

Пенсия ва нафақалар 10 фоизга оширилиши режалаштирилмоқда

1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 10 фоизга оширилиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, 14 ёшгача болалари бўлган оилалар ва 2 ёшгача бўлган болага қараш учун нафақа олувчилар сонини ошириш кўзланмоқда. Бу тўғрисидаги фармон яқин орада имзоланиши режалаштирилмоқда.

Абдулазиз Хайдаров Пенсия жамғармасига раҳбар бўлди
18 июнь 2020, 09:20

Абдулазиз Хайдаров Пенсия жамғармасига раҳбар бўлди

Ҳукумат қарорига биноан Абдулазиз Хайдаров Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори лавозимига тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг