Фориш туманидаги қишлоқлардан бирида болалар боғчаси мудираси маҳалладоши томонидан пичоқлаб ўлдирилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинган.
Тармоқларда Хонобод шаҳар ҳокимлиги ходими пичоқлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратурага кўра, жабрланган шахс ҳокимиятда эмас, Республикадаги қўмиталарнинг бирида ишлайди. Пичоқланган фуқаро тирик қолган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, 1 нафар шахс гумонланувчи сифатида ушланган.
Тошкент шаҳридаги умумий овқатланиш жойида ишловчи аёл ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолатдаги ҳамкасбини пичоқлаб, ўлимга олиб келган тан жароҳати етказган. Оқибатда жабрланувчи шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган. Гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди.
Апрелда ифторлик вақтида Маданият вазирлиги ходимлари ўртасида ўзаро жанжал юзага келганди. Ўшанда улардан бири ошхона пичоғи билан ҳамкасбини жароҳатлаб қўйганди. Суд айбланувчини 10 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Magic Сity маъмурияти боғ ҳудудида пичоқбозлик содир бўлганини инкор қилди. Миллий гвардия эса ўз хабарини янгилади.
Самарқанд вилоятида электр таъминоти корхонаси раҳбари электрдан 57 млн сўм қарзи бор МЧЖ эгаси томонидан пичоқланди. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган, аҳволи қониқарли, гумондор эса қамоққа олинган.
Тошкентдаги «Малика» савдо мажмуасида телефон савдоси билан шуғулланувчи фуқаролар ўртасида пичоқбозлик содир бўлди. Натижада бир киши вафот этди, яна бир киши жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
Тошкентдаги «Малика» бозорида рўй берган жанжал пичоқбозлик билан якун топди. Бир киши ўртача оғирликда жароҳат олди. Ҳуқуқбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган Gorod Night Club тунги клубида юзага келган жанжалда бир киши тўрт кишини пичоқлади. Уларнинг икки нафари ҳалок бўлди, икки нафари эса шифохонага ётқизилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг