Когон шаҳрида 53 ёшли эркак келишмовчилик оқибатида танишини пичоқлаб ўлдирди, яна бирини жароҳатлади. Ҳолат бўйича жиноий иш очилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланди.
Қарши давлат университетида йигит талаба қиз билан ўзаро жанжаллашиб, унга 8 марта пичоқ санчди. Шундан сўнг ўзининг қорин бўшлиғига ҳам жароҳат етказди. Қашқадарё вилояти прокуратураси ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ушланганини билдирди.
Нью-Йорк шаҳрида ўзбекистонлик эркак хотинини пичоқлади. У полициянинг пичоқни ташлаш тўғрисидаги талабига бўйсунмагач, отиб ўлдирилди. Аёл ҳозирда шифохонада ва у эрининг вафотидан хабардор эмас.
Когон шаҳрида эр хотинини рашк сабаб пичоқлаб ўлдирди. Жанжални ажратмоқчи бўлган эркакнинг онаси ҳам жароҳат олди.
Чилонзор туманидаги 162-мактабда 11-синф ўқувчиси тенгдошини пичоқлади. Воқеага ўзаро келишмовчилик сабаб бўлган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Шароф Рашидов туманида эркак жанжал оқибатида хотинини пичоқлаб ўлдирди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Фарғонада аёл киши ўзига таниш бўлган 3 нафар қизни жанжал оқибатида пичоқлади. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти Избоскан туманида эркак хотини, қайнонаси ва қайнукасини пичоқлади. Оқибатда турмуш ўртоғи ва қайнонаси ҳодиса жойида, қайнукаси эса шифохонада вафот этди. Воқеага оилавий келишмовчиликлар сабаб бўлгани айтилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг