Туркманистоннинг иссиқхона помидорлари Тожикистон бозоридаги ўзбек помидорини бутунлай чиқариб юборди, деб ёзмоқда EastFruit. Молдова ва Тожикистонда помидор нархи Ўзбекистондагига қараганда арзонроқ, Польшада эса деярли тенг. Портал Ўзбекистоннинг иссиқхона хўжалигидаги муаммоларига ҳам тўхталди.
Тармоқларда Қозоғистонга импорт қилинган 43 тонна помидорда хавфли вирус аниқлангани ҳақида хабар тарқалганди. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буни рад этиб, қўшни мамлакатдан маҳсулотларни орқага қайтариш ҳолати кузатилмагани ва эътирознома жўнатмаганини билдирди.
Ўзбекистонда помидор нархи бир ҳафтада 33 фоизга тушиб кетди (22 минг сўмгача) ва бу пасайиш тенденциясининг бошланиши ҳисобланади, демоқда EastFruit экспертлари. Ҳозирда қизил думалоқ помидор нархи ўтган йилгидан 16% га юқори бўлса, пушти помидор нархи 1,5 баробар юқорилигича қолмоқда.
Ўзбекистонда ўтган ҳафтада қизил думалоқ помидорнинг ўртача улгуржи нархи 29 фоизга ва ўтган йилга нисбатан деярли 2 бараварга ошди. Аввалроқ маҳсулот нархининг ошишига январь ойидаги аномал совуқ сабаб сифатида кўрсатилганди.
Ўзбекистонда иссиқхона помидорининг нархи кескин кўтарилди, бунинг сабаби сифатида январь ойидаги аномал совуқ пайтида иссиқхоналарда ҳосилнинг нобуд бўлгани кўрилмоқда. 10 мартга қадар қизил помидорнинг улгуржи нархи 27 минг сўмга, пушти ранглиси эса 33 минг сўмгача кўтарилган.
Росселхознадзор 2020 йилдан бери амалда бўлган тақиқни бекор қилиб, Россияга 9 та давлат қаторида Ўзбекистондан ҳам помидор ва қалампирни олиб киришга рухсат берди.
Росселхознадзор 14 апрелдан бошлаб, Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг кафолати билан Фарғона, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги 17 та корхонага Россияга помидор ва қалампирни етказиб беришга рухсат беради. Шу кунга қадар Россияга Фарғона вилоятидаги еттита корхонадан помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берилган эди.
Россельхознадзор 1 январдан бошлаб Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги 34 та корхонага Россияга помидорларни олиб киришга рухсат берди.
Россельхознадзор Қашқадарё ва Навоий вилоятларидан помидор ва қалампир олиб киришни таъқиқлади. Бунга сабаб маҳсулотларда уруғли жигарранг буришган вирус аниқланганлиги айтилмоқда. Бундан ташқари, Россия Озарбайжон, Туркиянинг Анталья ва Измир провинциялари ҳамда Арманистоннинг Армавир вилоятидан помидор олиб киришни таъқиқлаган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг