Ғиждувон туманидаги аҳоли хонадонларидан бирида газ портлади. Ҳодиса газ сизиб чиқиб тўпланиши ва чироқ ёқилиши оқибатида келиб чиққан. ФВБга кўра, жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
17 декабрда Фарғонадаги АЁҚШда портлаш бўлди. Ҳодиса оқибатида расман 4 киши вафот этган. «Газета.uz» мухбирлари 20 декабрь куни Фарғонада бўлиб қайтди, аммо сафар қарийб бесамар ўтди: ҳодиса ҳақида деярли ҳеч ким гапиришни истамади, гапирганлар эса кейинроқ интервьюси чиқарилмаслигини сўради.
Фарғонада заправкадаги портлаш оқибатида шифохонага ётқизилган беморлардан 3 нафари вафот этди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилиб, 5 киши қамоққа олинди. Аввалроқ ҳодиса сабаб бир киши вафот этгани ва тўрт киши жароҳатлангани хабар қилинганди.
Фарғона шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган портлаш оқибатида бир киши вафот этди, тўрт киши тан жароҳати олди, яна саккиз киши тиббий назорат остига олинди. Портлашга суюлтирилган газни қуйиш пайтида технологик жараён ва техника хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши сабаб бўлган.
Самарқанд вилояти Қўшработ туманида квартиралардан бирида газ портлаши оқибатида бир оиланинг 4 нафар аъзоси ҳалок бўлганди. Бош прокуратура газ таъминоти бўлими мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Риштон туманидаги бозор олдида тўхтаб турган Lacetti машинасининг газ баллони портлади. ФВБ атрофдаги бир неча киши жароҳат олгани, ИИБ эса бир киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Муборак туманида Isuzu автобусининг газ баллони портлаб, 4 киши ўрта оғир даражада жароҳат олди. Ҳодиса сабабли ҳеч ким ҳалок бўлмаган, дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.
«Газета.uz» Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги омборхонада юз берган портлашдан жабрланганлар билан суҳбатлашди. Гувоҳлар портлаш зарбаси уларни қандай орқага улоқтириб юборганини сўзлаб беришди ва уйидаги вайроналарни кўрсатишди. Портлаш сабаби эса ҳануз номаълумлигича қолмоқда.
«Қурувчилар» даҳасида жойлашган омборхонада содир бўлган портлаш юзасидан Ҳукумат комиссияси тузилди. Унга бош вазир ўринбосари Ачилбой Раматов бошчилик қилади.
«Қурувчилар» даҳасидаги портлаш оқибатида шикастланган уйлар эгаларига етказилган зарар қоплаб берилади. «2−3 кун ичида бу муаммоларни ҳал қиламиз», — деди воқеа жойига етиб келган пойтахт ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов.
Тунда Тошкентнинг Сергели туманидаги омборхонада кучли портлашдан сўнг ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор. Тармоқлардаги видеоларда уй ва бошқа объектларга жиддий зарар етганини кўриш мумкин. Ёнғин қуршаб олинган, уни ўчириш ишлари давом этмоқда (фото, видео).
14 август куни Доғистондаги ёнилғи қуйиш шохобчаси портлаб, ўнлаб одамлар ҳалок бўлганди. Республика раҳбари уларнинг 4 нафари Ўзбекистон фуқароси бўлганини билдириб, вафот этганларнинг оилаларига 1 млн рублдан ёрдам кўрсатилишини қўшимча қилди.
Доғистон пойтахти Махачқалъа шаҳрида ёнилғи қуйиш шохобчаси портлаб, 35 киши ҳалок бўлди, 75 киши жароҳатланди. Портлашга шохобча ёнидаги автомобилларга техник хизмат кўрсатиш марказида юз берган ёнғин сабаб бўлган. 15 август республикада мотам куни деб эълон қилинди.
Покистоннинг Бажаур туманида сиёсий партия йиғилишида худкуш портлаш уюштирди. Дастлабки маълумотга кўра, 44 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши жароҳат олган. Ўзбекистон ТИВ қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Қрим кўпригида портлаш содир бўлди ва унда ҳаракатланиш вақтинча тўхтатилди. Расмий маълумотларга кўра, воқеа оқибатида икки киши ҳалок бўлган, бир нафар бола яраланган.
Париж марказидаги турар жой биносида газ портлаши оқибатида камида 37 киши жароҳатланди, улардан 4 нафарининг аҳволи оғир.
Китоб туманида қўлбола усулда ясалган газли сув тайёрловчи аппарат портлаши оқибатида икки киши жароҳатланди, улардан бири шифохонада вафот этди.
Чилонзордаги мис қувурлари ишлаб чиқариш цехида технологик жараённинг бузилиши оқибатида портлаш ва ёнғин рўй бериб, 1 киши ҳалок бўлгани аниқланди. 16 киши шифохонага олиб кетилган. Дастлаб 6 киши жароҳатлангани хабар қилинганди.
Чилонзор туманидаги мис қувурлари ишлаб чиқариш цехида портлаш рўй берди. Дастлабки маълумотларга кўра, 6 нафар фуқаро жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
Пахтачи туманидаги автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида техника хавфсизлиги қоидалари бузилиши оқибатида портлаш содир бўлди. Ҳодиса туфайли, дастлабки маълумотларга кўра, 3 та Isuzu ёниб зарарланди, 1 киши жароҳат олди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг