Ўзбекистонда пробация хизматининг катта инспектори ва инспекторига пробация назоратидаги шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомани тузиш ваколати берилди.
Ўзбекистонда пробация хизматининг катта инспектори ва инспекторига пробация назоратидаги шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомани тузиш ваколати берилмоқда. Бу кўзда тутилган қонунни Сенат маъқуллади.
Ўзбекистонда озодликни чеклаш тарзидаги жазони ўташ даврида жамоат тартибини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортилган пробация назоратидаги шахсга нисбатан электрон браслет қўлланилади.
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида «Пробация тўғрисида»ги қонун маъқулланди. Қонун билан пробация назоратидаги шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати, уларга нисбатан электрон кузатув воситасини қўллаш масалалари тартибга солинмоқда.
Сентябрь ҳолатига Пробация хизмати томонидан 60 минг 434 киши назорат остига олинган. Уларнинг 91,5 фоизини эркаклар, 8,5 фоизини аёллар, 28 фоизини ёшлар ва 1 фоиздан камроғини вояга етмаганлар ташкил қилади. 2001 йилда битта инспектор 13 кишини назорат қилган бўлса, 2021 йилга келиб бу кўрсаткич 108 кишига етди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг