Йирик миқдорда тўлов эвазига Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштиришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди. Улардан бири танишидан АҚШга ишлашга жўнатиш учун 9000 доллар, иккинчиси эса Польшага юбориш учун 1000 доллар ва 6,3 млн сўм олган.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бир оиланинг уч аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Адлия катта маслаҳатчиси Бахтияр Бабаджанов Сурхондарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Сенаторлар Ўзбекистонда ер участкаларини ўзбошимчалик билан тортиб олишга қарши курашишда айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Бундай жиноятларни тергов қилиш прокуратура органларининг ваколатига қиритилмоқда.
Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган бош прокурор ўринбосари лавозими киритилади. У камбағал оилаларга берилаётган маблағлар эгасига етиб боришини ва топшириқлар ижросини назорат қилади.
Тошкент вилояти Оққўрғон туманида кечаси жамоат тартибини бузгани учун ИИБ ходимлари томонидан ҳушёрхонага олиб кетилаётган фуқаро қочиш мақсадида ўзини машинадан ташлади. У жарроҳлик амалиётига қарамай вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, ходимларга текширув тайинланди.
Адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Иброҳимов Жиззах вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У бунга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
Бекобод туманидаги «Дўстлик» каналидан Сирдарё вилоятида туғилган 14 ёшли йигитнинг жасади топилди. Терговга қадар текширув кетмоқда.
Маҳмуд Истамов ўрнига Қўқон шаҳрининг собиқ прокурори Улуғбек Хамдамов Бухоро вилояти прокурори этиб тайинланди. Бир неча кун аввал вилоятнинг Когон тумани прокурори 90 минг доллар пора олаётган вақтида қўлга олинганди.
«Қонунлар қоғозда эмас, балки амалда қатъий бажарилганда», одамлар ҳаётида хотиржамлик ва рўзғорида фаровонлик бўлади, деди президент. «Бу мақсадга тўла эришиш мумкин», деди у прокуратура ходимларига йўллаган табригида.
Қумқўрғон туманида ҳоким ёрдамчиси фуқароларнинг номига иссиқхона ташкил этиш учун 4 марта (жами 132 млн сўм) кредит олиб, пулларни ўзига қарашли МЧЖга ўтказгани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва лавозимидан озод этилди.
Андижон, Булоқбоши ва Жалақудуқ туманлари «Кўмир таъминот» корхонаси мудирлари 3 минг тоннадан ортиқ кўмирни талон-торож қилгани аниқланди. Улар куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган кўмирни сотиб юборган.
Тошкент вилояти прокуратураси томонидан 150 та объектда сифатсиз бажарилган 10,6 млрд сўмлик ишлар ва 106 та объектдаги 4,8 млрд сўмлик қўшиб ёзиш аниқланди. Лойиҳа-смета ҳужжати қайта ўрганилиши натижасида 994 та лойиҳадан 216,8 млрд сўмлик маблағ бюджетдан ортиқча харажат қилинишининг олди олинди.
«Прокуратура тўғрисида»ги қонунга киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга кўра, энди Ўзбекистон ҳарбий прокурори бош прокурор тақдимига биноан президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Фарғона вилоятида вафот этган 20 ёшли келиннинг яқинлари унинг тўйдан бир ой ўтиб ўз жонига қасд қилганига ишонмаяпти. Холасининг айтишича, қиз эри уни калтаклаётганидан шикоят қилган.
Тошкент шаҳар ИИББда тергов вақтида фуқаро вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ички ишлар ходимлари мансаб ваколатидан четга чиқиш ва қийноққа солишда гумонланмоқда.
Чирчиқ шаҳридаги Deluxe hotel меҳмонхонасида 23 ёшли йигит ва 21 ёшли қиз вафот этди.
Президентнинг ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш тўғрисидаги фармони билан прокуратура органларида бошқарув ходимлари сони 4195 дан 4886 нафарга, Бош прокуратура прокурор-терговчилари эса 252 дан 316 нафарга оширилди. Яна бир — бош прокурор ўринбосари лавозими жорий этилади.
Музработ туманида мастлиги айтилган эркакни уриб, унга куч ишлатган ИИБ ходими «мансаб ваколатидан четга чиққан» деб топилди ва ҳаракатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Терговнинг боришини прокуратура назоратга олган.
Тармоқларда Хонобод шаҳар ҳокимлиги ходими пичоқлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратурага кўра, жабрланган шахс ҳокимиятда эмас, Республикадаги қўмиталарнинг бирида ишлайди. Пичоқланган фуқаро тирик қолган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, 1 нафар шахс гумонланувчи сифатида ушланган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг