Қорақалпоғистонда тўрт киши «Қизил китоб» га киритилган 14 та жайрон ва 5 дона ёввойи қўённи овлагани аниқланди. Улар табиатга 190 млн сўмлик зарар етказгани айтилмоқда. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Душанба куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Янгиобод тумани прокурорининг ўринбосари 8000 доллар олган вақтида қўлга олингани айтилмоқда.
Жума куни кечки пайт ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Андижон вилояти прокуратураси ходими 15 минг доллар миқдоридаги порани олаётганида ушланди.
Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси мансабдорлари 1,5 млрд сўм маблағни талон-торож қилгани айтилмоқда. Уларга «қамоқ» ва «уй қамоғи» эҳтиёт чоралари қўлланилган. Прокуратура жиноят ишини судга оширди.
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ҳомиладор аёл ўзини зўрламоқчи бўлган қўшни эркакни пичоқлаб ўлдирди. Аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Аввалроқ эркакнинг яқинлари прокурор билан учрашиш учун ғалаён кўтарган эди.
Қува тумани ИИБ 11 ёшли боланинг амакиси томонидан жинсий тажовузга учрагани тўғрисидаги хабарни текширмоқда. Фарғона вилоят прокуратураси ишни назоратига олди.
Самарқанд вилоятида ЙПХ ходимлари томонидан қўлга олиниш чоғида вафот этган туман солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосарининг иши бўйича суриштирувлар давом этмоқда. Марҳумнинг қариндошлари унинг икки қўлида бармоқ излари, бўйнида ва юзида шилинган жароҳатлар борлигини айтишмоқда. Жасадни текширган шифокор эса унинг танасида жароҳатлар кўрмаганлигини, фақатгина ўнг кўз атрофида кичкина шилинган жойи бўлганлигини таъкидлади.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари ЙПХ ходимлари томонидан қўлга олиниш пайтида вафот этди. Ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановнинг таъкидлашича, инспекторлар унга нисбатан куч ишлатган. Ички ишлар вазирлиги эса солиқчини касалхонага олиб боришга уриниш пайтида соғлиғи кескин ёмонлашганини таъкидламоқда.
Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманидаги чўл қумлик ҳудудида сув қувурини қазиган 4 кишини тупроқ босиб қолди. Улардан 3 нафари вафот этди.
Пастдарғом туманидаги каналда 17 ёшли қизнинг мурдаси топилди. Қизнинг яқинлари унинг номусига тегиб, кейин ўлдирганини гумон қилишаётганини билдирган. Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотларига кўра, марҳуманинг ўлими, сувга чўкишдаги механик асфиксиядан келиб чиққанини ва жинсий аъзоларида тан жароҳатлари аниқланмаганлиги айтилмоқда.
Чироқчи тумани ҳокимлиги олдида бир қиз нотаниш йигит томонидан калтакланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 10 гектар ерни ноқонуний равишда 1,9 млн долларга сотишга уринган олти нафар фуқаро ушланди.
Жасур Умиров иши бўйича терговга қадар текширув ўтказган терговчига ҳолат бўйича қонуний қарор қабул қилиш учун далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда камчиликларга йўл қўйганлиги сабабли ҳайфсан берилди. Шунингдек, ҳолат бўйича идоравий назоратни етарли даражада таъминламаган Каттақўрғон туман ИИБ ТБ бошлиғига «ҳайфсан», туман ИИБ бошлиғига эса «танбеҳ» интизомий жазоси қўлланилди.
Термиз прокурори 16 ёшли ўқувчи қизнинг зўрланиши ҳолати бўйича жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарорни бекор қилди. Ўтказилган қўшимча текширув ҳаракатлари натижасига кўра, «мавжуд қарама-қаршиликларни бартараф этиш ва ҳақиқатни аниқлаш мақсадида» жиноят иши қўзғатилди.
Вояга етмаганларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун жазони кескинлаштиришга оид қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Шунингдек, вояга етмаганларни ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар фаолиятида қатнашишга ундаганларни оғир ҳолатда 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш таклиф этилмоқда.
Навоий вилоятида ов мавсумида мумкин бўлган квотадан ташқари 13 минг бошдан ортиқ ёввойи ҳайвонлар ноқонуний овланишига имконият яратилгани аниқланди. Ўтган йили 1 707 ҳолатда ноқонуний ов амалга оширилиб, вақтида чоралар кўрилмаганлиги ҳам маълум бўлди.
Самарқанд вилоятида икки йилда 26 млрд сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланди. Ушбу қилмишлар учун 246 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган ҳамда 2 249 нафар шахсга нисбатан маъмурий иш қўзғатилганлиги маълум бўлди.
Қашқадарёлик эркак турмуш ўртоғини бошқа кишидан ҳомиладор бўлганликда айблаб, қайнонаси, ҳомиладор хотини ва икки нафар болани пичоқлаб ўлдирди.
Андижон вилояти Балиқчи туманидаги мактабларнинг 73,4 сотих ер майдонлари асоссиз равишда тадбиркорлик субъектларига бериб юборилаётгани аниқланди. Туман прокуратураси туман ҳокимининг қарорига протест киритди.
Термиз туманида темир йўл кесишмасида тепловоз ва прокуратура хизмат автомашинаси тўқнашди. Автоҳалокат оқибатида икки нафар прокуратура ходими вафот этди, вилоят прокурори ўринбосари жароҳатланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг