Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётган Ботир Қудратходжаев Хоразм вилоятига прокурор этиб тайинланди.
Наманган вилояти прокурори Акмалхўжа Мавлонов бош прокурор ўринбосари этиб тайинланди. Наманган вилояти прокуратурасини эса эндиликда Жаҳонгир Ҳотамов бошқаради.
Тошкент вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошеванинг ҳибсга олинишига реаниматолог Фаррух Рустамовнинг коронавирусдан вафот этгани сабаб бўлгани маълум қилинди. Марҳум вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан тақдирланган.
Фарғона вилояти прокуратураси вакили блогер Ҳайдаржон Бобохайдаровнинг бошига қоп кийдириб, Сўхдан Фарғонага олиб келинганлиги ҳақидаги маълумотни рад этди. Адвокат уни ҳибсда гумон қилинувчи сифатида ушлаб туриш учун фактлар етарли эмаслигини айтди.
Бош прокуратура 31 май куни Сўх туманидаги «Чашма» булоғи бўйида Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ўртасида булоқдан фойдаланиш юзасидан келиб чиққан низо бўйича жиноят иши қўзғатилиб, 6 киши қамоққа олинганини маълум қилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
BEVERLee Businees молиявий пирамидага асослангани ва ўз маҳсулотларини коронавирусга даво сифатида пуллаётгани ҳақидаги хабарлардан сўнг Бош прокуратура компания фаолиятини ўрганишни бошлади.
Чилонзор туманида маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази инспектори тил бириктириб, ишсизларга тўланиши лозим бўлган 36,2 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилгани аниқланди. Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишини кўзғатди.
Ўзбекистон бош прокурорининг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистоннинг собиқ прокурори Хакимбай Халимов оламдан ўтди. Аввалроқ унда коронавирус аниқланган эди.
«Ўзбекистон 24» телеканали пойтахтнинг Бектемир тумани ҳокимлиги ходими ерни расмийлаштириб бериш учун $4000, СИСИ доценти — $10 минг, Ургутдаги поликлиника шифокори — $18 минг, НДПИ декани ўринбосари — $3000 ва ходими $8000 ҳамда БДУ ўқитувчиси — $4000 пора олаётганларида ДХХ томонидан қўлга олинганини маълум қилди.
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг айтишича, эндиликда президент топшириғига биноан 103 рақамига телефон қилинганда банд бўлиш ҳолатига чек қўйилади. Бундан ташқари, тез тиббий ёрдам хизмати 15 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда етиб келиши ва COVID-19 га тест натижаларини узоғи билан бир кунда чиқарилиши таъминланади.
Навоий вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик марказининг бош шифокори ҳибсга олинди. Марказ мансабдор ва моддий жавобгар шахслари қарийб 510 млн сўмлик товар моддий бойликларини ўзлаштириш ва талон-торож қилганликда айбланишмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура жиноят ишини қўзғатди.
Январь-май ойларида Ўзбекистонда қайд этилган жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 41,9 фоизга ошди. Хусусан, порахўрлик ва фирибгарлик (товламачилик) билан боғлиқ жиноятлар 2 баробарга кўпайган.
Асли Фарғона вилоятидан бўлган фуқаро Юқоричирчиқ туманида жойлашган карантин комплексида ичида ўзини осиб қўйган ҳолда топилган. Прокуратура дастлабки тергов ишларини олиб бормоқда.
Ўзбекистон Бош прокуратураси ноқонуний даромад орттириш мақсадида 3 млн АҚШ доллари миқдоридаги криптоактивлар кўринишидаги маблағларни қонунга хилоф равишда ўтказиш билан шуғулланган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг