«пропан» тегли мақолалар


Фарғонада портлаш содир бўлган заправка бузилмоқда (видео)
22 декабрь 2024, 15:45

Фарғонада портлаш содир бўлган заправка бузилмоқда (видео)

Фарғонада портлаш содир бўлган автомобилларга пропан ва бензин қуйиш шохобчаси бузилмоқда. Вилоят ФВБга кўра, бузиш ишлари шохобча раҳбарининг ўз хоҳиш истаги билан амалга оширилмоқда ва у қайта фаолият кўрсатмайди.

Фарғонадаги портлашдан сўнг вилоятдаги барча заправкалар ўрганиб чиқилади
20 декабрь 2024, 15:20 2

Фарғонадаги портлашдан сўнг вилоятдаги барча заправкалар ўрганиб чиқилади

Фарғонадаги портлашдан сўнг вилоятда жойлашган барча ёқилғи қуйиш шохобчаларини ўрганиб чиқиш учун ишчи гуруҳ тузилди. Улар станцияларнинг саноат, ёнғин, экологик хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги ва қонунчиликдаги бошқа меъёрларни ўрганади. Заправкалар ходимлари ФВБ ўқув марказида ўқитилади.

Фарғонадаги портлаш: яна 3 кишининг ўлгани тасдиқланди, 5 киши қамоққа олинди
18 декабрь 2024, 10:52

Фарғонадаги портлаш: яна 3 кишининг ўлгани тасдиқланди, 5 киши қамоққа олинди

Фарғонада заправкадаги портлаш оқибатида шифохонага ётқизилган беморлардан 3 нафари вафот этди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилиб, 5 киши қамоққа олинди. Аввалроқ ҳодиса сабаб бир киши вафот этгани ва тўрт киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

«Нега пропан нархи кескин ошишига қарши тезкор чоралар кўрилмади?» — «Адолат» депутати давлат органларига сўровлар юборди
28 ноябрь 2024, 10:05

«Нега пропан нархи кескин ошишига қарши тезкор чоралар кўрилмади?» — «Адолат» депутати давлат органларига сўровлар юборди

«Адолат» партияси депутати Муҳаммад Валиев сўнгги ойларда пропан нархи кескин ошгани сабабли масъул идораларга сўровлар йўллади. Сўровларда нархлар ошишининг сабаблари, уларни барқарорлаштириш ва нарх шаклланишининг шаффофлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги саволлар кўтарилган.

Рақобат қўмитаси 6 ноябрдан пропан нархининг ошишига чеклов ўрнатди
7 ноябрь 2024, 12:44

Рақобат қўмитаси 6 ноябрдан пропан нархининг ошишига чеклов ўрнатди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси пропаннинг бошланғич нархига нисбатан 20 фоиз миқдорда чеклов (спред) жорий этди.

Ўзбекистонда пропан нархи нега ошиб кетди? Энергетика вазири бу саволга жавоб берди
7 октябр 2024, 13:01

Ўзбекистонда пропан нархи нега ошиб кетди? Энергетика вазири бу саволга жавоб берди

Энергетика вазири апрелдан сентябргача пропаннинг биржа нархи 2 бараварга ошгани ҳақидаги саволга жавоб берди. Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, бунга жумладан пропан-бутан ишлаб чиқариш етарли даражада ошмагани, пропанда ҳаракатланувчи автотранспортлар сони эса 1,57 баравар ошгани сабаб бўлган.

Ўзбекистонда пропаннинг биржа нархлари икки баробар ошди. СТГ бозорида нима бўляпти?
13 сентябрь 2024, 00:55

Ўзбекистонда пропаннинг биржа нархлари икки баробар ошди. СТГ бозорида нима бўляпти?

Апрелдан буён пропан биржа нархлари икки баравар — тоннаси деярли 9,3 млн сўмгача ошди, бир литр ёнилғи эса — 4500 дан 6000−7000 сўмгача. Рақобат қўмитаси кутилаётган нарх ошиши ҳақида Энерговазирликни хабардор қилган. «Газета.uz» суюлтирилган табиий газ нархининг ошиши сабабларини тушунишга уринди.

Аҳолига суюлтирилган газни хусусий сектор ёрдамида етказиб бериш таклиф этилмоқда
13 август 2024, 08:44

Аҳолига суюлтирилган газни хусусий сектор ёрдамида етказиб бериш таклиф этилмоқда

Ўзбекистон аҳолисига суюлтирилган газ етказиб бериш учун хусусий секторни жалб этиш режалаштирилмоқда. Президент бу масалани ўрганиб, таклифлар киритишни топширди. Бугунги кунда аҳолининг қарийб 47 фоизи суюлтирилган газ олади.

Ўзбекистонда автомобиллар учун метан ва пропан нархи ошди
1 август 2024, 14:25

Ўзбекистонда автомобиллар учун метан ва пропан нархи ошди

Ўзбекистонда енгил автомобиллар учун метаннинг 1 августгача белгиланган 3750 сўм миқдоридаги чакана нарх чеклови тўхтатилди. Энди ёнилғи қуйиш шохобчалари нархни ўзлари белгилайди, у ўртача 200−500 сўмга кўтарилди. Пропан нархи кескин ошиб, икки ой ичида 44 фоизга юқорилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг