Президент фармони билан ҚҚС ва фойда солиғи ставкалари 2028 йилгача оширилмайди. Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тадбиркорларга ташқи молия бозорларига чиқишга кўмаклашиш маркази ташкил этилади.
Президентга рақобатни ривожлантириш концепцияси тақдим этилди. Энергетика, аэропорт хизматлари ва бошқа соҳалардаги 17 турдаги давлат монополияларини тугатиш кутилмоқда. Рухсатномалар ва лицензиялар мажбурий суғуртага алмаштирилади, табиий монополиялар соҳасида мустақил регуляторлар пайдо бўлади.
Рақобат қўмитасининг маълум қилишича, Yandex Go такси агрегаторлари бозорида 86,3 фоиз улуш билан Ўзбекистонда устун мавқени эгаллайди. Энди у устун мавқени эгаллаб турган субъектлар реестрига киритилиши ва монопол нархлардан фойдаланишнинг олдини олиш бўйича ҳаракатларни назорат қилиши керак.
Рақобат қўмитаси Uzbekistan Airports ягона такси хизмати қонун талабларини бузаётганини маълум қилди. Компаниядан барча таксиларнинг терминалга кириши учун шароит яратиш ва тўхташ жойлари нархларини қайта кўриб чиқиш талаб қилинди. Uzbekistan Airports қўмитани судга берганди, аммо якунда ютқазди.
2023 йил октябридан Ўзбекистонда эксклюзив ҳуқуқлар берилган компаниялар реестрини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу реестрни юритиш ва камситмаслик шартларига риоя этилишини назорат қилишга Рақобат қўмитаси жавобгар бўлади. Қўмита «Биз сизни тинглаймиз» лойиҳасини ҳам амалга оширади.
Ўзбекистонда табиий монополиялар, жумладан, электр энергияси, газ, алоқа, йўллар ва авиация билан боғлиқ соҳаларда босқичма-босқич мустақил бозор регуляторлари институти жорий этилади. Рақобат қўмитаси 2025 йилгача бу бозорлардаги тарифларни тартибга солишни уларга топшириши керак бўлади.
«Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири билан рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтирилди. Қонунга бир қатор янги, жумладан, монополияга қарши комплаенс тушунчаси киритилди.
Олий Мажлис сенаторлари томонидан «Рақобат тўғрисида»ги қонун маъқулланди. Сенаторларнинг фикрига кўра, мазкур қонуннинг қабул қилиниши рақобатга қарши ҳаракатларнинг камайишига, товарларнинг эркин ҳаракатланишига, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришга ҳуқуқий асос яратади.
Рақобатга қарши ҳаракатларни содир этган компанияларга молиявий жарималар қўлланилади. Янги таҳрирдаги «Рақобат тўғрисида»ги қонунда молиявий жарималарнинг аниқ миқдорлари ва уларни қўллаш тартиблари баён этилади. Аввал тақдим этилган имтиёз ва преференциялар қайта кўриб чиқилиб, қисман бекор қилинади.
Электрон танловлар ва электрон тендерларни ташкил этиш бўйича яна бир муқобил электрон платформа — tender.mf.uz яратилди. Эндиликда буюртмачилар электрон сайтни танлаш имкониятига эга бўлишди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг