Олмазор туманида «Обод маҳалла» дастурига киритилган Зарқайнар кўчасидаги уйлардан бири қулаб тушди. Бу биринчи ҳолат эмас. «Газета.uz» мухбирлари ҳудудда бўлиб, аҳолига қандай ёрдам кўрсатилаётганига аниқлик киритишга ҳаракат қилди, фуқаролар ва туман ҳокимлиги масъулига микрафон тутди.
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш зали янги кўринишда очилди. Бино панжаралардан халос бўлди, энди у ерга машинада бориш мумкин. Йўловчилар ва кузатувчилар учун катта зал ва ички ҳовли пайдо бўлди. Кейинроқ учиб келиш ва кетиш заллари бирлаштирилади, бу эса аэропортнинг сиғимини оширади.
Таъмирлаш ишлари сабаб вақтинча (20 июль — 7 август) ёпилаётган Урганч халқаро аэропортидан Нукус аэропортигача бепул трансфер йўлга қўйилади. Автобуслар йўловчиларга жўнаб кетишда ҳам, учиб келишда ҳам хизмат кўрсатади. Uzbekistan Airports махсус жадвални эълон қилди.
Давлат эҳтиёжлари учун ҳудуди тортиб олинаётган «Қўйлиқ» бозори фаолияти тугатилди. Тадбиркорларга фаолиятини Food City, Tashkent Index ва бошқа савдо мажмуаларида давом эттириш таклиф қилинмоқда.
Тошкент халқаро аэропортида терминални кенгайтириш ишлари сабаб кузатувчиларнинг жўнаб кетиш залига кириши чекланди. Йўловчиларни тушириш/олиш учун терминал олдида эстакада ўрнини босувчи алоҳида йўлак ажратилди. Эстакада эса бинонинг бир қисмига айланади.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги «Қўйлиқ» бозорида қурилиш ва реконструкция ишлари бошланишини маълум қилди. Бу вақтда бозор ёпилади. Ҳокимлик реконструкция даврида бозордаги тадбиркорларга ўз фаолиятини Food city, Tashkent Index ва бошқа савдо мажмуаларида давом эттиришни таклиф қилди.
Тошкент халқаро аэропортида реконструкция ишлари бошланди. Қурилиш 2025 йилнинг охирига қадар давом этади. Uzbekistan Airports амалга ошириладиган ишлари ҳақида батафсил маълумот берди.
Пойтахтдаги Шимолий вокзалолди майдон таъмирланиб, автотураргоҳ кенгайтирилди, пиёдалар йўлакчалари ва йўллар асфальт қилинди. Ён-атрофдаги яшил ҳудудлар ободонлаштирилди. «Газета.uz» видеорепортажи.
Пойтахтнинг Чорсу ва Эски жува бозорлари 2023 йил охиригача тартибга келтирилиб, туристик жозибадорлиги оширилади. Бунда замонавий савдо расталари ва кўп қаватли автотураргоҳлар қуриш, ирригация тармоқларини янгилаш ва биноларни миллий архитектура асосида реконструкция қилиш режалаштирилмоқда.
Тошкентда Космонавтлар майдонини реконструкция қилиш ишлари деярли якунланиб қолди. Бу ердаги гранит плиталар алмаштирилди ва янги ўсимликлар экилди. Бироқ, санъат ва архитектура тарихчиси Борис Чухович «реконструкторлар муаллифларнинг асл бадиий ғояларига етарлича эътибор бермаган ва ёдгорликнинг яхлитлигини бузган», деб ҳисоблайди. У шу каби ишларни қилишдан аввал аҳоли ва мутахассислар билан маслаҳатлашувлар ўтказиш зарурлигини таъкидлади.
Пойтахтнинг Абдулла Қодирий номидаги боғи душанбадан реконструкция учун ёпилди. Бу ерда суғориш тизими ва пиёдалар йўлаклари янгиланади, ўриндиқлар, чиқинди қутилари, чироқлар ва машғулотлар учун майдонлар ўрнатилади, шунингдек, яшил майдонлар майдони кенгайтирилади. Боғнинг ёз бошида очилиши кутилмоқда.
Тошкентнинг Гагарин кўчасида ҳам реконструкция ишлари бошланди. Бу ерда аллақачон йўлак плиталари олиб ташланган, уйларнинг фасадлари янгиланади, ўриндиқлар ўрнатилиб, янги яшил майдонлар барпо этилади. Гагарин майдони Маданий мерос агентлигидан рухсат олинганидан кейин таъмирланади.
Тошкентдаги Дўстлик боғи (собиқ Бобур боғи) реконструкциядан сўнг очилди. Расмийлар боғнинг, аҳоли талаб қилганидек, шовқинли аттракционларсиз, қулай ва сокин жой бўлиб қолишига ваъда беришди. Фото.
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси биноси реконструкцияси тендерида Discover Invest компанияси ғолиб бўлди. Лойиҳа қиймати 35,4 млрд сўмга баҳоланмоқда.
Қурилиш вазирлиги «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси реконструкцияси лойиҳасини тақдим этди. У ерда велойўлак, амфитеатр, кафе, дўконлар, музейнинг маъмурий биноси ва бошқа объектлар барпо этилади, велосипедлар ижараси йўлга қўйилади.
«Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуасида қатағон қурбонларининг номлари акс этган рамзий китоб барпо этилади. Бундан ташқари, маиший хизмат бинолари, миллий ҳунармандчилик ва савдо дўконлари, очиқ амфитеатр ва «Wi-Fi» худудлари ташкил этилади.
Тошкентнинг Шароф Рашидов кўчасидаги (Мустақиллик майдони ёнида) маъмурий бино реконструкцияси ва фаввора остига автотураргоҳ қурилишига 431,5 млрд сўм сарфланиши мумкин. Пудратчи сифатида акционерлари орасида қурилиш вазирининг ўғли ва рафиқаси бўлган «12-трест» танланмоқда.
Норин дарёси кўприги яроқсиз ҳолатга келиб қолгани учун олти ой аввал ундаги қатновлар тўхтатилган эди. Кўприкнинг қурилиш ишлари якунланиб, 1 ноябрь куни фойдаланишга топширилди.
Республика болалар кутубхонаси меценатлар маблағлари ҳисобидан реконструкция қилинади. Кутубхонада коворкинг учун хоналар, лабораториялар ва студия барпо этилади. Лойиҳага биноан, бинонинг тарихий кўриниши сақлаб қолинади. Иш 2021 йилнинг баҳоригача якунланиши кўзда тутилмоқда.
Ҳукумат комиссияси япониялик архитектор Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилган Санъат музейи биносини реконструкция қилиш лойиҳаси концепциясини тасдиқлади. Музейга ажратилган қўшимча ҳудудда янги кўргазма галереяси қурилади. Мавжуд бинонинг томида эса янги ва эски биноларни улаш учун хизмат қилувчи оралиқ жой — яшил терраса барпо этилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг