Олий таълим вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Комилжон Каримов Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетининг ректори бўлди. У бу лавозимда 2015−2020 йилларда ҳам ишлаган. Яна бир собиқ вазир ўринбосари Шаҳло Турдиқулова эса Фанлар академияси вице-президенти бўлди.
Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтига Бердияр Жоллибеков, Наманган давлат педагогика институтига эса Баходир Хусанов ректор бўлди.
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва Гулистон давлат педагогика инситутига янги ректорлар тайинланди. Шунингдек, Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтига ижрочи директор тайинланди.
Шаҳзода Негматова Ўзбекистон-Финляндия педагогика институтининг ректори этиб тайинланди. У тайинловга қадар Самарқанд давлат университети Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори лавозимида фаолият юритган.
Ҳукумат қарори билан Термиз давлат педагогика институтига Азизбек Хасанов ректор бўлди. Урганч давлат педагогика институтини эса Феруза Мадрахимова бошқаради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан Термиз давлат педагогика институти директори Эшболта Қобулов ва Қарши давлат университетининг Педагогика институти директори Абдуқаҳҳор Ғаниев ўз лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Улуғбек Азизов ва Бухоро муҳандислик технология институти ректори Нусратулло Баракаев лавозимидан кетди.
ЎзЖОКУ талабаси университетда ректорга салом бермагани учун ходим томонидан калтаклангани айтилмоқда. Университет ректори эса ҳолатдан хабари йўқлигини, бироқ, ноҳақ ҳаракат қилганлар жазоланишини айтди. Талабанинг салом бериш-бермаслиги бу ихтиёрий, дея таъкидлади Шерзодхон Қудратхўжа.
Тошкент давлат аграр университети собиқ ректори Ботиржон Сулаймонов молиявий ва қабул бўйича камчиликларга йўл қўйганликда гумонланмоқда. Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов у ҳибсга олинганини маълум қилди. «Хатоликлар бўлмаганда ректорга нисбатан бунақа катта иш бўлмас эди», — деди вазир.
2017 йилдан бери адлия вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган Акбар Ташкулов Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди.
Президент Шавкат Мирзиёев ОТМлар ректорларининг фаолиятини танқид остига олди. «Бирортаси ўз ҳудудида маҳаллагача тушиб, ёшлар тарбияси, уюшмаган ёшлар билан ишлаш бўйича ташаббус билдирмаган», — деди у. Президент тўртта олийгоҳ ректорини ишдан олинишини маълум қилди. Шунингдек, олийгоҳлар ён-атрофидаги камида маҳаллалар учун «маънавият маркази» бўлиши кераклиги айтилди.
«Эл-юрт умиди» жамғармаси директори Адхам Бекмуродов президент маслаҳатчиси ўринбосари — президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига тайинланди.
ТТАнинг собиқ ректори президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари вазифасига тайинланди
Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Тошкент тиббиёт академиясига ректор этиб тайинланди.
ТДПУ ректори Алишер Умаров суд қарори ижросини таъминламагани учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида жаримага тортилди. Унга ноқонуний ишдан бўшатилган кафедра мудирини лавозимига қайта тиклаш юклатилган эди.
Президент ва махсус мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимида ишлаб келган Сарвар Бобохўжаев Тошкент ахборот технологиялари университетига ректор этиб тайинланди. ТАТУнинг собиқ ректори Тўлқин Тешабоев эса Тошкент молия институти ректори лавозимини эгаллади.
Комилжон Каримов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига, Бахром Миркасимов эса Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетига ректор этиб тайинланди.
Тошкентдаги Аджу университети, Тошкент фармацевтика институти ва Тошкентдаги Турин политехника университетига янги ректорлар тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг