Ўзбекистонда жорий йилда реновация дастури асосида 20 минг хонадон қуриш режалаштирилган, дейилади президент билан учрашувда. Давлат раҳбари бу борадаги ишлар мамлакатнинг қатор шаҳар ва туманларида аллақачон бошланганини, буни бошқа ҳудудларда ҳам оммалаштириш зарурлигини таъкидлади.
Тошкент ҳокимлигининг таъкидлашича, реновацияга тушган ҳудудлар маҳаллий аҳолининг мурожаатлари асосида таклиф этилган. Уй-жойларнинг таҳлили шаҳарсозлик меъёрларига жавоб бермаслигини тасдиқлади, дея қайд этди ҳокимлик. Лойиҳа ҳудудларни яхлит ривожлантиришни назарда тутади.
Реновация тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамадан ўтказилди. Бироқ қонун мулкдорларнинг ҳуқуқларини етарлича ҳимоя қилмаслиги ва бошқа сабаблар туфайли жамоатчилик норозилигига учради. Пойтахт ҳокими қонун қабул қилинмасидан аввал жойларда реновация лойиҳалари амалга ошириш ҳақида қарор имзолади.
Ўзбекистон ҳудудларида уй-жойларни синов тариқасида реновация қилиш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Мисол тариқасида Тошкентнинг Оқтепа массивидаги лойиҳа келтирилган. Реновация тўғрисидаги қонунни июнь охиригача ишлаб чиқиш белгиланди.
Хитойлик инвесторлар Тошкентнинг Оқтепа массивидаги эски икки қаватли турар жойлар ўрнида кўп қаватли уйлар қурадиган реновация дастурини амалга оширади. Бунинг учун бюджет маблағларидан фойдаланмаган ҳолда 360 млн долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб этилади.
«Миллий тикланиш» партияси пойтахт ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқовнинг Тошкентда 500 гектар жой реновацияга тушгани ҳақидаги хабарига муносабат билдирди. Партия дастур мулкдорлар розилигига асосланиши, жамоатчилик муҳокамаларидан ўтиши ва реновация тўғрисида қонун бўлиши кераклигини таъкидлади.
Тошкентда 500 гектардан ортиқ майдондаги уй-жойлар реновация дастурига киритилган, дея маълум қилди пойтахт ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов. Унинг сўзларига кўра, гап «талабга жавоб бермайдиган, кўп йиллар олдин қурилган икки қаватли бинолар ва вақтинча қурилиб кетган уйлар» ҳақида кетмоқда.
«Адолат» партияси Чилонзор туманидаги уй ва дўконларда «реновация» ўтказиш ҳақидаги қарор лойиҳасига муносабат билдирди. Партия «реновация»нинг мустаҳкам қонунчилик асослари бўлмагунча унинг асосида Тошкент шаҳрида янги қурилишларни амалга оширишга қарши чиқди.
Ҳукумат қарори билан Тошкентнинг Чилонзор туманида РШТЁИМ қаршисидаги уй ва дўконларда «реновация» ўтказиш режалаштирилмоқда. Бунда бир қаватли уйлар ўрнига кўп қаватлилари қурилади. Қатортол кўчасини туризм кўчасига айлантириш, ертўлаларни таъмирлашга кредит ажратиш ҳам таклиф этилмоқда.
Тошкент вилоятида авария ҳолатидаги 23 та кўп квартирали уй бузилиб, ўрнига янгиси қурилиши режалаштирилмоқда. Янги уйлар битгунга қадар хонадон эгалари 11 ой туман/шаҳар ҳокимлиги ва ташаббускорлар маблағи ҳисобидан ижарада яшаб туради.
Республика бўйича 260 та эски кўп қаватли уйларни таъмирлаш ҳамда 193 та авария ҳолатидаги кўп қаватли уйларни бузиб, улар ўрнига янги уй-жойларни қуриш таклиф этилмоқда. Бу ҳақдаги ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг