«репортаж» тегли мақолалар


Ёпиқлик ва мавҳумлик. Фарғонадаги портлаш ҳақида ҳеч ким гапиришни хоҳламаган репортаж
24 декабрь 2024, 17:55

Ёпиқлик ва мавҳумлик. Фарғонадаги портлаш ҳақида ҳеч ким гапиришни хоҳламаган репортаж

17 декабрда Фарғонадаги АЁҚШда портлаш бўлди. Ҳодиса оқибатида расман 4 киши вафот этган. «Газета.uz» мухбирлари 20 декабрь куни Фарғонада бўлиб қайтди, аммо сафар қарийб бесамар ўтди: ҳодиса ҳақида деярли ҳеч ким гапиришни истамади, гапирганлар эса кейинроқ интервьюси чиқарилмаслигини сўради.

Тошкентда онкобемор болаларга ёрдам бериш мақсадида «Нореал Ван Гог»нинг кўргазмаси очилди
15 декабрь 2024, 10:44

Тошкентда онкобемор болаларга ёрдам бериш мақсадида «Нореал Ван Гог»нинг кўргазмаси очилди

Тошкентдаги Bonum Factum галереясида Ван Гогнинг 200 дан ортиқ суратлари репродукциясидан иборат кўргазма очилди. Суратлар сотувга ҳам қўйилган бўлиб, тушган маблағнинг бир қисми саратондан даволанаётган болалар учун «Эзгу Aмал» фондига йўналтирилади. 15 декабрь кўргазма ва сотувнинг охирги куни.

«Терим — биз учун президент арчасидек гап». Пахта даласидан репортаж
30 ноябрь 2024, 21:52

«Терим — биз учун президент арчасидек гап». Пахта даласидан репортаж

Бекобод яқинидаги Авангард — қаҳрамонлар қишлоғи. Унда ярим тунда теримга чиқувчи отахонлар, ўғлидан яширинча пахта терувчи онахонлар, теримга ҳам, уй ишларига ҳам бирдек улгурувчи суперкелинчаклар ва ҳаммасига бош-қош «Темир хотин» бор. «Газета.uz» уларнинг турмуши ва орзу-умидлари билан танишди.

«Док-1 Макс» иши бўйича 21 июндаги апелляция суди тафсилотлари
23 июнь 2024, 22:34

«Док-1 Макс» иши бўйича 21 июндаги апелляция суди тафсилотлари

«Док-1 Макс» иши бўйича апелляция суди музокарага киришди. Бир неча адвокат ҳимояси остидаги судланувчиларга оқлов сўради. 20 нафар жабрланувчи товон пули тўланса, даъвосидан воз кечиш ҳамда Сардор Кариев ва бошқа судланувчиларнинг озод этилишига қарши эмаслигини билдирди. «Газета.uz» стенограммаси.

«Ҳиндистоннинг барча дориларига нисбатан импорт чеклови ўрнатиш керак». «Док-1 Макс» иши бўйича 7 июндаги апелляция суди тафсилотлари
19 июнь 2024, 19:41

«Ҳиндистоннинг барча дориларига нисбатан импорт чеклови ўрнатиш керак». «Док-1 Макс» иши бўйича 7 июндаги апелляция суди тафсилотлари

«Док-1 Макс» иши бўйича 7 июндаги судда Сардор Кариев адвокатлари Marion Biotech «бозорни йўқотмаслик учун» таркибида заҳарли моддалар бўлган арзон пропиленгликолдан фойдалангани ҳақидаги ўрганишларини тақдим этди. Болалар ўлимига айнан заҳарли пропиленгликоль сабаб бўлганди. «Газета.uz» репортажи.

«Ҳайратланмаса, одам музейни унутади». Тошкентдаги Қовоқ уй-музейи ва унинг асосчилари ҳақида
18 май 2024, 18:35

«Ҳайратланмаса, одам музейни унутади». Тошкентдаги Қовоқ уй-музейи ва унинг асосчилари ҳақида

Тошкентда Қовоқ уй-музейи очилганига салкам 20 йил бўлди. Унда қовоқнинг 50 дан ортиқ тури бор; маҳорат дарслари, қўғирчоқ театрлари бўлади. «Газета.uz» музей асосчилари билан унинг очилиш тарихи, хизматлари ва алоҳида эътиборга муҳтож болалар билан ишлашнинг ўзига хосликлари ҳақида суҳбатлашди.

Видеорепортаж: Нега болаларнинг иссиғи 38 даражадан тушмаяпти?
24 ноябрь 2023, 20:03

Видеорепортаж: Нега болаларнинг иссиғи 38 даражадан тушмаяпти?

Ноябрь бошидан бери ўзбекистонликлар ҳар йилгидан-да кучлироқ шамоллашни бошдан кечирмоқда. Кўпчиликда бир ҳил шикоят — тана ҳарорати 38 даражадан тушмаяпти, кучли йўтал, суяклар оғриши, кўнгил айниши, диарея. Айримлар буни ковид билан боғлашяпти. «Газета.uz»нинг навбатдаги видеорепортажи шу ҳақда.

Бадбўй ҳидли кўл, каллакланган дарахтлар, қайта тикланган гуммахона — Миллий боғдан репортаж
9 сентябрь 2022, 22:55 1

Бадбўй ҳидли кўл, каллакланган дарахтлар, қайта тикланган гуммахона — Миллий боғдан репортаж

Президент ташрифидан сўнг пойтахтдаги қайта таъмирланган Миллий боғ яна ўз фаолиятини бошлади. «Газета.uz» мухбирлари Миролим Исажонов ва Мадина Аъзам қисқа вақт ичида гавжум масканга айланган боғдан фоторепортаж тайёрлашди.

Боку — «оловлар мамлакати» пойтахтидан репортаж
22 июнь 2022, 15:38

Боку — «оловлар мамлакати» пойтахтидан репортаж

Озарбайжон пойтахти Кавказдаги энг йирик шаҳар-порт саналади. Соҳилларини Каспий денгизи ювиб турадиган шаҳар кўркам архитектура, тарихий масканларга бой. «Газета.uz» Бокудаги эътиборга сазовор жойлар, ёнувчи тоғ ва лой вулқонлар, озарбайжон ошхонаси ва сайёҳлар учун маслаҳатлар ҳақида сўз юритади.

Олимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси қандай кутиб олинди — фоторепортаж
10 август 2021, 13:20

Олимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси қандай кутиб олинди — фоторепортаж

Самолётдан байроқ кўтариб чиққан Баҳодир Жалолов, спортчиларни табриклаган Сенат раиси, Ўзбекистон байроғини кўтарган бош вазир, спортчиларга берилган «Президент совғаси» — Токио-2020 Олимпиада ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни кутиб олиш маросимидан фоторепортаж (видео).

Тошкент метросининг чалкаш кўрсаткичлари
15 июнь 2021, 17:20

Тошкент метросининг чалкаш кўрсаткичлари

2020 йилда Тошкент метрополитенининг ер усти Ҳалқа йўли ва Сергели йўналиши ишга туширилди, Юнусобод йўналишига яна иккита бекат қўшилди. Тошкент метросининг янги ва эски бекатларидаги йўл кўрсаткичларидаги ноаниқликлар, у ердаги ташкилотчилик, бекат ва унинг ташқарисидаги навигация — Оғабек Самисов ва Евгений Сорочин репортажида.

Трамвай қўриқчилари
2 май 2021, 15:15

Трамвай қўриқчилари

Роппа-роса беш йил олдин тошкентликлар трамвайдан — шаҳарнинг 115 йиллик тарихининг бир қисмидан маҳрум бўлишди. Трамвайни Самарқандга кўчириб ўтишди, аммо унинг қўриқчилари пойтахтда қолишди. Абдимурат Шатурсунов ҳаётининг 30 йилини енгил темир йўл транспортига бағишлади. У вагонда рафиқасини учратди, фарзандининг дунёга келишини нишонлади ва трамвайнинг ғилдираклари овози остида нафақага чиқишни хоҳларди. Аммо ғилдираклар вақтлироқ тўхташди. Шатурсунов Тошкент трамвайини қай ҳолатида эслайди ва нима учун ҳали-ҳануз жамоат транспортига хизмат кўрсатишда давом этяпти — Сабина Бакаева репортажида.

Ўзбек киберспортининг ўғлони. Ўзбекистон киберспортида биринчи медаль ва биринчи допинг-тест тарихи
27 октябр 2020, 09:58

Ўзбек киберспортининг ўғлони. Ўзбекистон киберспортида биринчи медаль ва биринчи допинг-тест тарихи

2007 йилда ўзбекистонлик Дониёр Шамузафаров миллий киберспорт тарихидаги биринчи медални қўлга киритди ва допинг тестидан ўтди. Бугун у Тошкентда кичик пицерияга эгалик қилади, деярли компьютер ўйинларини ўйнамайди. Дониёр Шамузафаровнинг ҳикояси — бепарво ёшлик гўзаллиги ва улғайиш жасорати ҳақида. Киберспорт нимани ўргатади, яқин-қадрдонлар қўллаб-қувватлашининг аҳамияти ва ғалаба шукуҳи — Сабина Бакаева репортажида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг