Роскомнадзор «Россия ОАВлари дискриминацияси» туфайли Facebook ижтимоий тармоғига киришни блоклашни бошлади. Twitter ҳам тақиқ остида қолди.
Роскомнадзор Google, Apple, Tiktok, Telegram, Meta ва бошқа хорижий IT-компанияларига 1 январга қадар Россияда офисларини очишни мажбурий этиб қўйди. Қонун талабларини бажаришдан бош тортган компаниялар Россияда реклама қилиш ва тўловларни қабул қилишни тақиқлаш билан таҳдид қилинмоқда. Роскомнадзор шунингдек, ресурсга киришни секинлаштириш ёки уни мамлакат ҳудудида бутунлай блокировка қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг